https://sputniknews.uz/20210612/oleg-malginov-fuqarolarni-rossiya-kuni-bilan-qutladi-19223295.html
Олег Мальгинов фуқароларни Россия куни билан қутлади
Олег Мальгинов фуқароларни Россия куни билан қутлади
Sputnik Ўзбекистон
Элчининг сўзларига кўра, коронавирус пандемиясига қарамасдан, Россия ва Ўзбекистон бугун барча жабҳаларда икки томонлама ҳамкорликни максимал кенгайтирмоқда. 12.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-12T22:29+0500
2021-06-12T22:29+0500
2023-04-05T18:33+0500
сиёсат
ўзбекистон
табрик
байрам
элчи
олег мальгинов
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/0a/18657679_0:252:3092:1991_1920x0_80_0_0_f2f6122674b4ad6a764af12650646ba7.jpg
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов барча фуқароларни, жумладан, республика ҳудудида яшаётган ватандошларни Россия куни билан муборакбод этди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар бермоқда.“Бугунги айёмни меҳмондўст ўзбек заминида нишонлаётганимдан ғоят шодман. Ишончи комилки, байрамни биз билан минглаб бу ерда хизмат вазифаси билан бўлиб турганлар ва яшаётган Россия фуқаролари, миллион сонли ватандошларимиз диаспораси ва шунчаки Россиянинг минглаб дўстлари баравар нишонламоқда”, - деди Россия элчиси.Дипломатнинг сўзларига кўра, коронавирус пандемиясига қарамасдан, Россия ва Ўзбекистон бугун барча жабҳаларда икки томонлама ҳамкорликни максимал кенгайтириб, ривожлантирмоқда – сиёсат ва иқтисодиётдан тортиб, энергетика, таълим ва илм-фангача.Россия элчиси сўзларининг тасдиғиси сифатида куни кеча Челябинскда икки томонлама “Россия-Ўзбекистон: ўзаро фойдали ҳамкорликдан стратегик иттифоқчиликкача” форуми муваффақиятли бўлиб ўтганини келтирди. Қолаверса, 16-17 июнь кунлари Татаристон раҳбари Рустам Минниханов “Татаристон-Ўзбекистон” бизнес форумида иштирок этиш учун мамлакатга ташриф буюради.Дипломат жорий йилда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Россияга расмий ташрифи доирасида Иккинчи ҳудудлараро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтиши ва бу ҳам ўз навбатида икки мамлакат минтақаларнинг тўғридан-тўғри муносабатларига ижобий туртки беришини урғулади.Табрик сўзининг якунида Мальгинов Россия ва Ўзбекистонга фаровонлик ва равнақ тилади.12 июнь Россиянинг асосий давлат байрамларидан бири саналади – Россия куни. Бу айём Россия бўйлаб кенг нишонланади ва дам олиш кунидир.
https://sputniknews.uz/20210607/oleg-malginov-rus-tili-ozbek-madaniyatini-jahonga-tarqatishda-yordam-berdi-19118572.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/0a/18657679_169:0:2900:2048_1920x0_80_0_0_e8a7b3ed6861f2afde3a17536ee4a93e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, табрик, байрам, элчи, олег мальгинов, россия
сиёсат, ўзбекистон, табрик, байрам, элчи, олег мальгинов, россия
Олег Мальгинов фуқароларни Россия куни билан қутлади
22:29 12.06.2021 (янгиланди: 18:33 05.04.2023) Элчининг сўзларига кўра, коронавирус пандемиясига қарамасдан, Россия ва Ўзбекистон бугун барча жабҳаларда икки томонлама ҳамкорликни максимал кенгайтирмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов барча фуқароларни, жумладан, республика ҳудудида яшаётган ватандошларни Россия куни билан муборакбод этди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар бермоқда.
“Бугунги айёмни меҳмондўст ўзбек заминида нишонлаётганимдан ғоят шодман. Ишончи комилки, байрамни биз билан минглаб бу ерда хизмат вазифаси билан бўлиб турганлар ва яшаётган Россия фуқаролари, миллион сонли ватандошларимиз диаспораси ва шунчаки Россиянинг минглаб дўстлари баравар нишонламоқда”, - деди Россия элчиси.
Дипломатнинг сўзларига кўра, коронавирус пандемиясига қарамасдан, Россия ва Ўзбекистон бугун барча жабҳаларда икки томонлама ҳамкорликни максимал кенгайтириб, ривожлантирмоқда – сиёсат ва иқтисодиётдан тортиб, энергетика, таълим ва илм-фангача.
Россия ва Ўзбекистон куни кеча ниҳояланган Петербург халқаро иқтисодий форум доирасида энергетика, кимёвий саноат, республика транспорт инфратузилмасини яхшилашга қаратилган салмоқли битимлар тузди.
Олег Мальгинов
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси
Россия элчиси сўзларининг тасдиғиси сифатида куни кеча Челябинскда икки томонлама “Россия-Ўзбекистон: ўзаро фойдали ҳамкорликдан стратегик иттифоқчиликкача” форуми муваффақиятли бўлиб ўтганини келтирди. Қолаверса, 16-17 июнь кунлари Татаристон раҳбари Рустам Минниханов “Татаристон-Ўзбекистон” бизнес форумида иштирок этиш учун мамлакатга ташриф буюради.
Дипломат жорий йилда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Россияга расмий ташрифи доирасида Иккинчи ҳудудлараро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтиши ва бу ҳам ўз навбатида икки мамлакат минтақаларнинг тўғридан-тўғри муносабатларига ижобий туртки беришини урғулади.
Табрик сўзининг якунида Мальгинов Россия ва Ўзбекистонга фаровонлик ва равнақ тилади.
12 июнь Россиянинг асосий давлат байрамларидан бири саналади – Россия куни. Бу айём Россия бўйлаб кенг нишонланади ва дам олиш кунидир.