https://sputniknews.uz/20210612/moskvada--covid-19-bilan-kasallanish-keskin-oshishi-sabab-yangi-cheklovlar-joriy-etildi-19222126.html
Москвада COVID-19 билан касалланиш кескин ошиши сабаб янги чекловлар жорий этилди
Москвада COVID-19 билан касалланиш кескин ошиши сабаб янги чекловлар жорий этилди
Sputnik Ўзбекистон
Сергей Собянин коронавирус сабаб янги чекловлар киритилишини эълон қилди. 12.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-12T18:01+0500
2021-06-12T18:01+0500
2021-06-12T18:22+0500
россия
москва
covid-19 умумжаҳон пандемияси
карантин
сергей собянин
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/0c/19222062_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_f2dd2172306c6949cd6a36cf6babcb57.jpg
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Москва мэри Сергей Собянин Москвада коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашгани сабаб янги чекловлар киритилишини маълум қилди.Шундай қилиб, Москвада 13 июндан бошлаб иш берувчиларга ходимларининг камида 30 фоизини ҳамда барча 65 ёшдан юқори ва сурункали касалликлари бор ходимларни масофавий иш шаклига ўтказиш тавсия қилинди. Бу эмланган ходимларга тааллуқли эмас.15 июндан 19 июнгача маош сақланган ҳолда дам олиш кунлари деб эълон қилинди. Шу тариқа Москвада “узун дам олиш кунлари” 9 кун – 12 дан 20 июнгача давом этади.Шунингдек, 13 июндан 20 июнгача ҳайвонот боғи, фудкорт, болалар ўйнаши учун мўлжалланган хоналар фаолияти вақтинчи тўхтатилади. Бу даврда кафе ва клублар кўнгилочар тадбирлар ўтказа олмайди. Шунингдек, соат 23:00 дан соат 06:00 гача мижозларни қабул қилиш тақиқланади. Буюртмаларни элтиб беришга рухсат берилади.Кеча Москвада 6701 та янги коронавирус билан касалланиш қайд этилди. Бу сўнгги бир неча ойдаги энг юқори кўрсатгичдир.
https://sputniknews.uz/20210612/rossiyada-covid-19-bilan-kasallanish-keskin-kopaymoqda-19219984.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/0c/19222062_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_ad56bfd4c7012d321675505514f4548d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, москва, covid-19 умумжаҳон пандемияси, карантин, сергей собянин
россия, москва, covid-19 умумжаҳон пандемияси, карантин, сергей собянин
Москвада COVID-19 билан касалланиш кескин ошиши сабаб янги чекловлар жорий этилди
18:01 12.06.2021 (янгиланди: 18:22 12.06.2021) Сергей Собянин коронавирус сабаб янги чекловлар киритилишини эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Москва мэри Сергей Собянин Москвада коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашгани сабаб янги чекловлар киритилишини
маълум қилди. Шундай қилиб, Москвада 13 июндан бошлаб иш берувчиларга ходимларининг камида 30 фоизини ҳамда барча 65 ёшдан юқори ва сурункали касалликлари бор ходимларни масофавий иш шаклига ўтказиш тавсия қилинди. Бу эмланган ходимларга тааллуқли эмас.
15 июндан 19 июнгача маош сақланган ҳолда дам олиш кунлари деб эълон қилинди. Шу тариқа Москвада “узун дам олиш кунлари” 9 кун – 12 дан 20 июнгача давом этади.
Шунингдек, 13 июндан 20 июнгача ҳайвонот боғи, фудкорт, болалар ўйнаши учун мўлжалланган хоналар фаолияти вақтинчи тўхтатилади. Бу даврда кафе ва клублар кўнгилочар тадбирлар ўтказа олмайди. Шунингдек, соат 23:00 дан соат 06:00 гача мижозларни қабул қилиш тақиқланади. Буюртмаларни элтиб беришга рухсат берилади.
Кеча Москвада 6701 та янги коронавирус билан касалланиш қайд этилди. Бу сўнгги бир неча ойдаги энг юқори кўрсатгичдир.