https://sputniknews.uz/20210611/xonanda-jasur-umirovga-tayinlangan-sud-hukmi-ozgartirildi-19208506.html
Хонанда Жасур Умировга тайинланган суд ҳукми ўзгартирилди
Хонанда Жасур Умировга тайинланган суд ҳукми ўзгартирилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ёпиқ суд мажлисида мазкур жиноят иши бўйича жабрланувчи ва судланган Ж. У. нинг адвокати томонидан... 11.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-11T12:39+0500
2021-06-11T12:39+0500
2021-06-11T12:40+0500
жамият
жасур умиров иши
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/03/15720675_0:287:1991:1406_1920x0_80_0_0_f8e617ccc78b4cc4a091926772bd91f5.jpg
ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. 2021 йил 8 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ёпиқ суд мажлисида мазкур жиноят иши бўйича жабрланувчи ва судланган Ж. У. нинг адвокати томонидан кассация тартибида берган шикоятлари асосида ушбу жиноят иши кўриб чиқилиб, Ж. У. га нисбатан чиқарилган жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судининг 2021 йил 2 февралдаги ҳукми ва Самарқанд вилоят суди апелляция инстанциясининг 2021 йил 12 мартдаги ажрими ўзгартирилган.Эслатиб ўтамиз, Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судининг 2021 йил 2 февралдаги ҳукмига кўра, Ж. У. Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Самарқанд вилоят суди апелляция инстанциясининг 2021 йил 12 мартдаги ажрими билан ушбу ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган.Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ажримига кўра, Ж. У. га Жиноят кодексининг 118-моддаси 1-қисми билан Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) қўлланилиб, унга 5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) 1-қисми талабларига мувофиқ ушбу жиноят ишига оид бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.
https://sputniknews.uz/20210202/Khonanda-Zhasur-Umirov-5-yilga-amaldi-15920767.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/03/15720675_0:100:1991:1593_1920x0_80_0_0_9ff1e28726a8f3fec8ec6bf4937204eb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, жасур умиров иши
Хонанда Жасур Умировга тайинланган суд ҳукми ўзгартирилди
12:39 11.06.2021 (янгиланди: 12:40 11.06.2021) Ўзбекистон Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ёпиқ суд мажлисида мазкур жиноят иши бўйича жабрланувчи ва судланган Ж. У. нинг адвокати томонидан кассация тартибида берган шикоятлари асосида ушбу жиноят иши кўриб чиқди.
ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. 2021 йил 8 июнь куни Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ёпиқ суд мажлисида мазкур жиноят иши бўйича жабрланувчи ва судланган Ж. У. нинг адвокати томонидан кассация тартибида берган шикоятлари асосида ушбу жиноят иши кўриб чиқилиб, Ж. У. га нисбатан чиқарилган жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судининг 2021 йил 2 февралдаги ҳукми ва Самарқанд вилоят суди апелляция инстанциясининг 2021 йил 12 мартдаги ажрими ўзгартирилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судининг 2021 йил 2 февралдаги ҳукмига кўра, Ж. У. Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Самарқанд вилоят суди апелляция инстанциясининг 2021 йил 12 мартдаги ажрими билан ушбу ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ажримига кўра, Ж. У. га Жиноят кодексининг 118-моддаси 1-қисми билан Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) қўлланилиб, унга 5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) 1-қисми талабларига мувофиқ ушбу жиноят ишига оид бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.