Самарқанд вилоятида ЙПХ ходимлари солиқчини ўлимига сабабчи бўлишди

© SputnikСотрудник ГАИ
Сотрудник ГАИ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.06.2021
Oбуна бўлиш
Ҳолат юзасидан Каттақўрғон тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 206-моддаси 1-қисми (Мансаб ваколатидан четга чиқиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.
ТОШКЕНТ, 11 июн - Sputnik. Каттақўрғон тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари А.А йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг зўравонлиги туфайли вафот этгани айтилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамияти хабар қилган.
Айни вақтда жамоатчилик томонидан муҳокама қилинаётган ушбу ҳодисага Ўзбекистон Бош прокуратураси баёнот эълон қилди. БП хабарига кўра ҳолат юзасидан ЖКнинг 206-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
"Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди. Тергов устидан Бош прокуратура томонидан назорат ўрнатилган", - дейилади бош прокуратура баёнотида.

Ҳодиса тафсилотлари

Жиноят иши материалларига кўра, 10 июнь куни тунги соат 00.20 ларда 42 яшар солиқ ходими А.А ўзининг Cobalt русумли автомобилида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги сабабли навбатчилик қилаётган инспекторлар Қўчқоров, Исмоилов, Раҳимбердиев ва Холиқуловлар томонидан тўхтатилган.
Пять человек пострадали при столкновении ГАЗ-5327 с автомобилями Matiz и Spark в Андижанской области.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2021
Андижонда маст ҳайдовчи йирик ЙТҲ содир этди: беш киши жароҳатланди
ЙПХ инспекторлари ўзларига тегишли Spark русумли автомобилининг орқа ўриндиқда солиқ хизматчисининг юз қисмидан босиб, унинг қисқа ва тез ўлимига сабаб бўлишган.
Самарқанд вилояти суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, солиқ хизматчисининг ўлимига юрак ўлчами ва массасининг кескин ошиши, яъни нафас қайтиши сабаб бўлган. Ўтказилган суд тиббий экспертизаси давомида солиқ инспекцияси раҳбарининг юз ва бўйин қисмлари, тирсак ва бошқа соҳаларда жароҳатдан олинган шилинмалар борлиги аниқланган.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Қийноқларга қарши миллий превентив механизмлар доирасида Ўзбекистон Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, Инсон ҳуқуқлари бўйича республика Миллий маркази раҳбариятини мазкур ҳодисани ўрганишга чақирган.

Сенат назорати

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ҳодисага ўз муносабатини билдирди.
Сенат ўз расмий муносабатида сал аввал Ички ишлар вазирлиги эълон қилган расмий муносабатни келтириб ўтган. Унда фуқаро А.А бошқарувидаги Cobalt русумли автотранспорт воситаси светофорнинг қизил чироғидан тўхтамасдан ўтиб, ходимларнинг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан, автотранспортда юқори тезликда ҳаракатланиб яширинмоқчи бўлгани, шундан сўнг йўл қатнов қисмининг ўртасида тўхтаб, ҳайдовчи автотранспортни ташлаб, пиёда қочишга уринганлигини маълум қилинган. Бу борада вазирлик интернет тармоқларида видеоматериални ҳавола этган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мазкур ҳолат бўйича ўрганиш натижалари бўйича маълумотларни кенг оммага эълон қилишини айтиб ўтган.
Қўмита қонун бузилиш ҳолатининг ҳар қандай кўринишига муросасиз эканлигини қайд этган.
Янгиликлар лентаси
0