https://sputniknews.uz/20210610/samarqand-va-xatlonda-muhim-ijtimoiy-obektlar-ochildi-19196439.html
Самарқанд ва Хатлонда муҳим ижтимоий объектлар очилди
Самарқанд ва Хатлонда муҳим ижтимоий объектлар очилди
Sputnik Ўзбекистон
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Самарқанд ва Хатлонда очилган ижтимоий объектлар фаолиятига старт беришди. 10.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-10T17:04+0500
2021-06-10T17:04+0500
2021-06-10T17:14+0500
шавкат мирзиёевнинг тожикистонга расмий ташрифи - 2021 йил 10-11 июнь
шавкат мирзиёев
эмомали раҳмон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/0a/19193758_0:0:3067:1725_1920x0_80_0_0_228577f9635de6ae5aa17ce48587397f.jpg
ТОШКЕНТ, 10 июн - Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи давомида Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти ва Тожикистоннинг Хатлон вилоятида очилган ижтимоий объектлар фаолиятига старт беришди.Хатлон вилоятининг Кўбодиён туманидаги Ўзбекистон томонидан қурилган тиббиёт муассасаси очилди. У ерда 250 ўринли замонавий кўп тармоқли шифохона қурилган бўлиб у йилига 75 минг нафар беморга хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Мажмуада жарроҳлик, урология, кўз хасталиклари, интенсив даволаш ва реанимация, педиатрия, травматология, гинекология, ҳомиладорлик патологияси, туғруқдан кейинги тикланиш ва терапия бўлинмалари мавжуд.Тожикистон томонидан Самарқанд вилоятининг Ургут туманида 640 ўринли умумтаълим мактаби барпо этилган. Мактабнинг уч қаватли биносида 26 та синф, спорт зали, фаоллар зали, ошхона, кутубхона, меҳнат дарслари ва ихтисослаштирилган машғулотлар учун синфлар мавжуд. Ўқув маскани компьютер техникаси ва лаборатория жиҳозлари билан таъминланган.Тожикистон президентининг матбуот учун берган баёнотида ўтган йил Сўғд вилоятининг Спитамен туманида Ўзбекистон томонидан 630 ўринли мактаб қуриб фойдаланишга топширилгани алоҳида қайд этиб ўтилди. Шунингдек, яқин вақт ичида Тожикистон Фарғона вилоятининг Риштон туманида 200 ўринли боғча қурилиши битказилиши ҳам айтиб ўтилди.
https://sputniknews.uz/20210610/shavkat-mirziyoev-dushanbeda-tantanali-kutib-olindi---video-19194973.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/0a/19193758_237:0:2966:2047_1920x0_80_0_0_22ce80df6e60adab79de8b6d88bc2a3c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёевнинг тожикистонга расмий ташрифи - 2021 йил 10-11 июнь, шавкат мирзиёев, эмомали раҳмон
шавкат мирзиёевнинг тожикистонга расмий ташрифи - 2021 йил 10-11 июнь, шавкат мирзиёев, эмомали раҳмон
Самарқанд ва Хатлонда муҳим ижтимоий объектлар очилди
17:04 10.06.2021 (янгиланди: 17:14 10.06.2021) Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Самарқанд ва Хатлонда очилган ижтимоий объектлар фаолиятига старт беришди.
ТОШКЕНТ, 10 июн - Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи давомида Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти ва Тожикистоннинг Хатлон вилоятида очилган ижтимоий объектлар фаолиятига старт беришди.
Хатлон вилоятининг Кўбодиён туманидаги Ўзбекистон томонидан қурилган тиббиёт муассасаси очилди. У ерда 250 ўринли замонавий кўп тармоқли шифохона қурилган бўлиб у йилига 75 минг нафар беморга хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Мажмуада жарроҳлик, урология, кўз хасталиклари, интенсив даволаш ва реанимация, педиатрия, травматология, гинекология, ҳомиладорлик патологияси, туғруқдан кейинги тикланиш ва терапия бўлинмалари мавжуд.
Тожикистон томонидан Самарқанд вилоятининг Ургут туманида 640 ўринли умумтаълим мактаби барпо этилган. Мактабнинг уч қаватли биносида 26 та синф, спорт зали, фаоллар зали, ошхона, кутубхона, меҳнат дарслари ва ихтисослаштирилган машғулотлар учун синфлар мавжуд. Ўқув маскани компьютер техникаси ва лаборатория жиҳозлари билан таъминланган.
Тожикистон президентининг матбуот учун берган баёнотида ўтган йил Сўғд вилоятининг Спитамен туманида Ўзбекистон томонидан 630 ўринли мактаб қуриб фойдаланишга топширилгани алоҳида қайд этиб ўтилди.
Шунингдек, яқин вақт ичида Тожикистон Фарғона вилоятининг Риштон туманида 200 ўринли боғча қурилиши битказилиши ҳам айтиб ўтилди.