Қўнғирот туманида сув қувури қазиётган 4 кишини тупроқ босиб қолди

© Sputnik / Егор ЕремовЛопата
Лопата - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2021
Oбуна бўлиш
Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида сув қувури қазиётган 4 кишини тупроқ босиб қолди.
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. 9 июн куни соат 05:30ларда Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида сув қувури қазиётган 4 кишини тупроқ босиб қолди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон прокуратураси хабар берди.
Фуқаро С.У. (1990 йилда туғилган), вояга етмаганлар - С.К. (2006 йилда туғилган), С.М. (2007 йилда туғилган) ва Д.М. (2004 йилда туғилган) Қўнғирот тумани, “Суўенли” ОФЙ ҳудудининг чўл қумлик қисмида, ер остида бўлган сув қувурини қазиб олаётган бўлган.
Тошкентда ФВВ ходими чўкаётган фуқароларни қутқариш вақтида ҳалок бўлди
Қайд этилишича, шу вақтда тупроқ ўпирилиб босиб қолиши натижасида, фуқаро С.У., С.К. ва С.М. воқеа жойида вафот этган, вояга етмаган Д.М. эса тупроқ остидан чиқариб олиниб, Қўнғирот туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўнғирот тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0