ОТБ Ўзбекистонда STEM таълимни ривожлантиришга 100 миллион доллар ажратади

© AFP 2023 / TED ALJIBEАзиатский банк развития (АБР)
Азиатский банк развития (АБР) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.06.2021
Oбуна бўлиш
Лойиҳа дарсликларни такомиллаштириш, ўқитувчиларни тайёрлаш ва мактаблар учун зарур жиҳозларни сотиб олишни кўзда тутади.
ТОШКЕНТ, 10 июн — Sputnik. Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ўртасида 100 миллион долларлик лойиҳани амалга ошириш тўғрисида меморандум имзоланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, мазкур лойиҳа доирасида мактабларда 7–11-синфларда STEM (Science, Technology, Engineering, Mathematics) йўналишида таълимини ривожлантиришга қаратилган.
Линии электропередачи в ущелье Чычкан в Киргизии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.10.2020
ОТБ Ўзбекистондан Афғонистонга электр узатиш линиясини қуришни молиялаштиради
Лойиҳа STEM фанлари бўйича ўқув дастурлари ва дарсликларнинг амалдаги стандартларини сақлаб қолиш ва такомиллаштириш, ўқитувчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, мактаблар учун зарур жиҳозларни сотиб олишни кўзда тутади.
Шунингдек, мактаб биноларини таъмирлаш ва таълим технологиялари ривожлантирилади.
Бундан ташқари, лойиҳада Ўзбекистондаги мактабларда ўқувчилар билимини баҳолаш тизимини такомиллаштириш кўзда тутилган.
Лойиҳа 2020-2022 йилларда Ўзбекистон учун Мамлакат операцияларининг бизнес-режаси (CОБП), ҳукуматнинг сўнгги ташаббуслари ва Ўзбекистон Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясига мувофиқ амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0