https://sputniknews.uz/20210609/ozbekiston-va-tojikiston-ortasida-730-mln-dollarlik-shartnomalar-imzolandi-19169085.html
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида 730 млн долларлик шартномалар имзоланди
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида 730 млн долларлик шартномалар имзоланди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Тожикистон биргаликда автомобиль, трансформатор, маиший техника ишлаб чиқаради. 09.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-09T15:28+0500
2021-06-09T15:28+0500
2021-06-10T12:44+0500
ўзбекистон
ҳамкорлик
тожикистон
шавкат мирзиёевнинг тожикистонга расмий ташрифи - 2021 йил 10-11 июнь
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/09/19168489_0:10:1300:741_1920x0_80_0_0_7509062737d12039caa383d2291eadd5.jpg
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Бохтар шаҳрида Ўзбекистон президентининг Тожикистонга ташрифи арафасида биринчи Ўзбекистон – Тожикистон ҳудудлараро инвестициявий форум бўлиб ўтди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.Тадбирда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков, Тожикистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Давлатали Саид, икки мамлакат вазирлик, идора, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари, савдо-саноат палаталари, чегарадош вилоятлари раҳбарлари, шунингдек, 300 га яқин тадбиркорлар иштирок этди.Форум давомида икки мамлакат ҳудудлари ва тегишли идоралар раҳбарлари сўзга чиқиб, инвестициявий ҳамкорликнинг имкониятлари, шунингдек, автомобиль саноати, тўқимачилик, чарм-пойабзал, озиқ-овқат ва электротехника саноати, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда янги саноат кооперацияси лойиҳаларини биргаликда рўёбга чиқариш юзасидан аниқ таклифларнинг тақдимотини ўтказди.Форум якунлари бўйича Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Экспорт агентлиги билан Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим, автомобиль, трансформатор, маиший техника ишлаб чиқариш, интенсив боғлар, иссиқхона комплекслари, қишлоқ хўжалиги ва мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш бўйича қўшма корхоналарни ташкил этиш бўйича битимлар, шунингдек, бир қатор савдо шартномалари имзоланди. Имзоланган ҳужжатларнинг умумий суммаси 730 млн долларни ташкил этди.
https://sputniknews.uz/20210609/shavkat-mirziyoevning-tojikistonga-tashrif-dasturidan-qanday-tadbirlar-orin-olgan-19159023.html
ўзбекистон
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/09/19168489_94:0:1249:866_1920x0_80_0_0_701e7acc264505c9dba368f42e162062.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, ҳамкорлик, тожикистон, шавкат мирзиёевнинг тожикистонга расмий ташрифи - 2021 йил 10-11 июнь
ўзбекистон, ҳамкорлик, тожикистон, шавкат мирзиёевнинг тожикистонга расмий ташрифи - 2021 йил 10-11 июнь
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида 730 млн долларлик шартномалар имзоланди
15:28 09.06.2021 (янгиланди: 12:44 10.06.2021) Ўзбекистон ва Тожикистон биргаликда автомобиль, трансформатор, маиший техника ишлаб чиқаради.
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Бохтар шаҳрида Ўзбекистон президентининг Тожикистонга ташрифи арафасида биринчи Ўзбекистон – Тожикистон ҳудудлараро инвестициявий форум бўлиб ўтди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати
хабар қилди.
Тадбирда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков, Тожикистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Давлатали Саид, икки мамлакат вазирлик, идора, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари, савдо-саноат палаталари, чегарадош вилоятлари раҳбарлари, шунингдек, 300 га яқин тадбиркорлар иштирок этди.
Иқтисодиётнинг турли тармоқларида истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш мақсадида 50 млн долларлик устав капиталига эга Ўзбекистон – Тожикистон инвестиция жамғармаси ташкил этилгани тилга олинди.
Форум давомида икки мамлакат ҳудудлари ва тегишли идоралар раҳбарлари сўзга чиқиб, инвестициявий ҳамкорликнинг имкониятлари, шунингдек, автомобиль саноати, тўқимачилик, чарм-пойабзал, озиқ-овқат ва электротехника саноати, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда янги саноат кооперацияси лойиҳаларини биргаликда рўёбга чиқариш юзасидан аниқ таклифларнинг тақдимотини ўтказди.
Форум якунлари бўйича Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Экспорт агентлиги билан Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим, автомобиль, трансформатор, маиший техника ишлаб чиқариш, интенсив боғлар, иссиқхона комплекслари, қишлоқ хўжалиги ва мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш бўйича қўшма корхоналарни ташкил этиш бўйича битимлар, шунингдек, бир қатор савдо шартномалари имзоланди. Имзоланган ҳужжатларнинг умумий суммаси 730 млн долларни ташкил этди.