https://sputniknews.uz/20210609/jirinovskiy-makronga-shapaloq-tushirgan-erkakni-10-yilga-qamashga-chaqirdi-19176534.html
Жириновский Макронга шапалоқ туширган эркакни 10 йилга қамашга чақирди
Жириновский Макронга шапалоқ туширган эркакни 10 йилга қамашга чақирди
Sputnik Ўзбекистон
Россия Давлат думасининг Либерал-демократик партияси фракцияси раҳбари Владимир Жириновский Макронни ҳақоратлаш бу – бутун бошли Францияга берилган зарба, дея... 09.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-09T23:17+0500
2021-06-09T23:17+0500
2021-06-09T23:17+0500
сиёсат
франция
жириновский
эммануэл макрон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/1c/15691815_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_e8a971ca3e13854bf406fcd0fb266ca1.jpg
ТОШКЕНТ, 9 июн – Sputnik. ЛДПР фракцияси раҳбари Владимир Жириновский, эркак томонидан шапалоқ туширилган Франция президенти Эммануэль Макрон ҳодисасига изоҳ берар экан, "ярамас учун энг жиддий чора кўрилишига" умид қилишини айтди.Франция етакчиси Эммануэль Макрон сешанба куни Дром департаментига ташрифи чоғида омма орасида бўлган бир эркакдан тарсаки еди.Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога кўра, Франция Республикаси раҳбари Тэн-л'Эрмитаж коммунасида лицейда бўлгач уни тўсиқ ортида кутиб турганлар томон юради.Одамлар орасида турган эркаклардан бири Макронга тарсаки туширади.Ҳолатга шу заҳоти қўриқчилар аралашди, тажовузкорлик намойиш этган эркакнинг қўли қайрилди. Ҳодиса натижасида икки шахс қўлга олинди. Қўлга олинганларнинг иккинчиси юз берган ҳодисани видеога олаётган бўлган."Биз Франция президентига қўл кўтаришга жазм этган безорининг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабдамиз. Давлат раҳбари лавозими муқаддас – у мамлакат рамзидир. Шу боис, президентга берилган ҳар қандай зарба ёки ҳақорат – бу бутун Францияга берилган зарбага тенг. Бу ярамас учун энг жиддий жазо қўлланилади ва унга 10 йил қамоқ жазоси берилади, дея умид қиламиз", - деб ёзган Жириновский ўзининг Telegram-каналида.ЛДПР раҳбари бу нотўғри ҳаракат эканлигини ва дунёнинг ҳар қандай давлатида бундай ҳолатнинг олдини олиш лозимлигини қўшимча қилган.
https://sputniknews.uz/20210608/frantsiyada-bir-erkak-makronning-yuziga-tarsaki-tushirdi-video-19153897.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/1c/15691815_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_4da140b7d663d922a94bfeb821f0378a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, франция, жириновский, эммануэл макрон
сиёсат, франция, жириновский, эммануэл макрон
Жириновский Макронга шапалоқ туширган эркакни 10 йилга қамашга чақирди
Россия Давлат думасининг Либерал-демократик партияси фракцияси раҳбари Владимир Жириновский Макронни ҳақоратлаш бу – бутун бошли Францияга берилган зарба, дея фикр билдирмоқда
ТОШКЕНТ, 9 июн – Sputnik. ЛДПР фракцияси раҳбари Владимир Жириновский, эркак томонидан шапалоқ туширилган Франция президенти Эммануэль Макрон ҳодисасига изоҳ берар экан, "ярамас учун энг жиддий чора кўрилишига" умид қилишини айтди.
Франция етакчиси Эммануэль Макрон сешанба куни Дром департаментига ташрифи чоғида омма орасида бўлган бир эркакдан тарсаки еди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога кўра, Франция Республикаси раҳбари Тэн-л'Эрмитаж коммунасида лицейда бўлгач уни тўсиқ ортида кутиб турганлар томон юради.
Одамлар орасида турган эркаклардан бири Макронга тарсаки туширади.
Ҳолатга шу заҳоти қўриқчилар аралашди, тажовузкорлик намойиш этган эркакнинг қўли қайрилди. Ҳодиса натижасида икки шахс қўлга олинди. Қўлга олинганларнинг иккинчиси юз берган ҳодисани видеога олаётган бўлган.
"Биз Франция президентига қўл кўтаришга жазм этган безорининг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабдамиз. Давлат раҳбари лавозими муқаддас – у мамлакат рамзидир. Шу боис, президентга берилган ҳар қандай зарба ёки ҳақорат – бу бутун Францияга берилган зарбага тенг. Бу ярамас учун энг жиддий жазо қўлланилади ва унга 10 йил қамоқ жазоси берилади, дея умид қиламиз", - деб ёзган Жириновский ўзининг Telegram-каналида.
ЛДПР раҳбари бу нотўғри ҳаракат эканлигини ва дунёнинг ҳар қандай давлатида бундай ҳолатнинг олдини олиш лозимлигини қўшимча қилган.