https://sputniknews.uz/20210608/ozbekistonning-oltin-valyuta-zaxiralari-ilk-bor-35-mlrd-dollardan-oshdi-19154201.html
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари илк бор 35 млрд доллардан ошди
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари илк бор 35 млрд доллардан ошди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг расмий захира активлари май ойига нисбатан қарийб 1,4 млрд долларга ошди. 08.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-08T18:50+0500
2021-06-08T18:50+0500
2021-06-08T18:50+0500
иқтисод
марказий банк
олтин-валюта захиралари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/08/19154020_0:0:2796:1574_1920x0_80_0_0_5262065f3defed49691afa73425cbdb3.jpg
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. 1 июнь ҳолатига кўра Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 35 млрд 518,2 млн долларни ташкил этмоқда. Бу ўтган ойга нисбатан 1 млрд 327 млн долларга кўп. Бу маълумотлар ошкор қилина бошлаган 2017 йилдан буён энг катта кўрсаткичдир. Бундан Марказий банк рақамлари дарак бермоқда.Захираларнинг ошишига унинг таркибидаги олтин қиймати ошиши ва валютадаги активларнинг кўпайиши асосий омил бўлиб хизмат қилган.Май ойида олтин арзонлашишдан тўхтаган ва унциясининг нархи 1900 долларгача кўтарилган. Солиштириш учун, апрель ойида унциясининг нархи 1750 доллар атрофида бўлган эди. Ўзбекистоннинг хорижий валютадаги захира активлари эса 13 млрд 679,7 млн долларни ташкил қилмоқда.Ўзбекистон олтин-валюта захиралари таркибининг жуда катта қисми хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/08/19154020_59:0:2790:2048_1920x0_80_0_0_055ca7ccd6cdf91d586bb789cc8eab7e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, марказий банк, олтин-валюта захиралари
иқтисод, марказий банк, олтин-валюта захиралари
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари илк бор 35 млрд доллардан ошди
Ўзбекистоннинг расмий захира активлари май ойига нисбатан қарийб 1,4 млрд долларга ошди.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. 1 июнь ҳолатига кўра Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 35 млрд 518,2 млн долларни ташкил этмоқда. Бу ўтган ойга нисбатан 1 млрд 327 млн долларга кўп. Бу маълумотлар
ошкор қилина бошлаган 2017 йилдан буён энг катта кўрсаткичдир. Бундан Марказий банк рақамлари
дарак бермоқда. Захираларнинг ошишига унинг таркибидаги олтин қиймати ошиши ва валютадаги активларнинг кўпайиши асосий омил бўлиб хизмат қилган.
Май ойида олтин арзонлашишдан тўхтаган ва унциясининг нархи 1900 долларгача кўтарилган. Солиштириш учун, апрель ойида унциясининг нархи 1750 доллар атрофида бўлган эди. Ўзбекистоннинг хорижий валютадаги захира активлари эса 13 млрд 679,7 млн долларни ташкил қилмоқда.
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари таркибининг жуда катта қисми хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.