https://sputniknews.uz/20210608/andijon-muzqaymoqlarida-ichak-kasalliklarini-qozgatuvchi-bakteriyalar-aniqlandi-19134629.html
"Андижон музқаймоқлари"да ичак касалликларини қўзғатувчи бактериялар аниқланди
"Андижон музқаймоқлари"да ичак касалликларини қўзғатувчи бактериялар аниқланди
Sputnik Ўзбекистон
Рейд тадбирлари давомида 132 аравачадаги 1 тоннадан ортиқ музқаймоқлар истеъмолга яроқсиз деб топилган. 08.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-08T10:07+0500
2021-06-08T10:07+0500
2021-06-08T10:07+0500
жамият
музқаймоқ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
ТОШКЕНТ, 8 июн - Sputnik. Ўзбекистонда кейинги вақтларда оммалашган "Андижон музқаймоқлари" устидан рейд тадбирлари ўтказилди, деб хабар берилди "Бу кун" информацион дастурида.Хабарда айтилишича, 29 майдан бошлаб Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси, солиқ хизмати ва ички ишлар ходимлари томонидан "Андижон музқаймоқлари" устидан рейд тадбирлари олиб борилмоқда.Мазкур тадбирлар давомида 132 аравачадаги 1 тоннадан ортиқ музқаймоқлар истеъмолга яроқсиз деб топилган. Сабаби, лаборатория ташхисларида музқаймоқда ичак таёқчаси қўзғатувчиси ҳамда стафилококк ауреус қўзғатувчиси аниқланган.СЭО ва ЖСХ Тошкент шаҳар бошқармаси овқатланиш бўлими мудири Феруза Хўжаеванинг таъкидлашича, ушбу музқаймоқ сотувчиларининг аксарияти Андижон вилояти Жалақудуқ туманида ишлаб чиқарилаётган музқаймоққа берилган сертификат нусхасини олиб юрибди. Бу рухсатномалар сотиш учун мўлжалланмаган, дейди у.Шу кунгача мазкур музқаймоқда касалланиш ҳолати кузатилмагани қўшимча қилинган.Сал аввал "Андижон музқаймоқлари" савдо белгиси кимга тегишлилиги ҳақида хабар берган эдик.
https://sputniknews.uz/20210528/aslida-andijon-muzqaymogi-brendi-kimga-tegishli-18955448.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, музқаймоқ
"Андижон музқаймоқлари"да ичак касалликларини қўзғатувчи бактериялар аниқланди
Рейд тадбирлари давомида 132 аравачадаги 1 тоннадан ортиқ музқаймоқлар истеъмолга яроқсиз деб топилган.
ТОШКЕНТ, 8 июн - Sputnik. Ўзбекистонда кейинги вақтларда оммалашган "Андижон музқаймоқлари" устидан рейд тадбирлари ўтказилди, деб хабар берилди "Бу кун" информацион дастурида.
Хабарда айтилишича, 29 майдан бошлаб Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси, солиқ хизмати ва ички ишлар ходимлари томонидан "Андижон музқаймоқлари" устидан рейд тадбирлари олиб борилмоқда.
Мазкур тадбирлар давомида 132 аравачадаги 1 тоннадан ортиқ музқаймоқлар истеъмолга яроқсиз деб топилган. Сабаби, лаборатория ташхисларида музқаймоқда ичак таёқчаси қўзғатувчиси ҳамда стафилококк ауреус қўзғатувчиси аниқланган.
СЭО ва ЖСХ Тошкент шаҳар бошқармаси овқатланиш бўлими мудири Феруза Хўжаеванинг таъкидлашича, ушбу музқаймоқ сотувчиларининг аксарияти Андижон вилояти Жалақудуқ туманида ишлаб чиқарилаётган музқаймоққа берилган сертификат нусхасини олиб юрибди. Бу рухсатномалар сотиш учун мўлжалланмаган, дейди у.
Шу кунгача мазкур музқаймоқда касалланиш ҳолати кузатилмагани қўшимча қилинган.
Сал аввал "Андижон музқаймоқлари" савдо белгиси кимга тегишлилиги ҳақида хабар берган эдик.