https://sputniknews.uz/20210606/nigeriyada-twitterdan-foydalanganlar-javobgarlikka-tortiladi-19112024.html
Нигерияда Twitter᾽дан фойдаланганлар жавобгарликка тортилади
Нигерияда Twitter᾽дан фойдаланганлар жавобгарликка тортилади
Sputnik Ўзбекистон
4 июнь куни Нигерия ҳукумати мамлакат ҳудудида Twitter ижтимоий тармоғидан фойдаланишни тақиқлаб қўйди. 06.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-06T15:10+0500
2021-06-06T15:10+0500
2021-06-06T15:10+0500
дунёда
twitter
тақиқ
нигерия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/06/19112125_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_1ac790b20d64fd0af135bf298fd6d1ee.jpg
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Нигерия адлия вазири бош прокурори Абубакар Малами Twitter᾽дан фойдаланишга қўйилган тақиқни бузаётган кишиларни жавобгарликка тортиш тўғрисида буйруқ берди. Бу ҳақда Нигериянинг “The Daily Post” нашри хабар қилмоқда.Мамлакат Адлия вазирли матбуот хизмати хабарида айтилишича, прокуратура бунга алоқаси бўлган Коммуникация вазирлиги ва бошқа идоралар билан боғланиб, қоидабузарларни зудлик билан жавобгарликка тортиши зарур бўлади. The Daily Post”нинг ёзишича, Twitter᾽ни тақиқлаш тўғрисидаги қарор кучга киргач, кўплаб нигерияликлар тақиқни четлаб ўтиш мақсадида VPN᾽дан фойдалана бошлашган.4 июнь куни Нигерия Ахборот ва маданият вазирлиги ҳукумат мамлакат ҳудудида Twitter᾽дан фойдаланишни тақиқлаганини маълум қилди. Шунингдек, идора ижтимоий тармоқдан Нигерия мавжудлигига путур етказиши мумкин бўлган ишлар учун фойдаланилганини билдирди. Ахборот вазирлиги раҳбари ўз навбатида Twitter᾽ни икки ёққа баравар хизмат қилишда айблаб, ижтимоий тармоқнинг Нигериядаги вазифаси “ўта шубҳали” эканини айтди.
https://sputniknews.uz/20210531/mailru-va-twitter-kompaniyalariga-serverlarini-ozbekistonga-kochirishga-oid-korsatma-berildi-18994368.html
нигерия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/06/19112125_169:0:2900:2048_1920x0_80_0_0_0fef342a6f6720f75a34e66ee218c2d0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, twitter, тақиқ, нигерия
дунёда, twitter, тақиқ, нигерия
Нигерияда Twitter᾽дан фойдаланганлар жавобгарликка тортилади
4 июнь куни Нигерия ҳукумати мамлакат ҳудудида Twitter ижтимоий тармоғидан фойдаланишни тақиқлаб қўйди.
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Нигерия адлия вазири бош прокурори Абубакар Малами Twitter᾽дан фойдаланишга қўйилган тақиқни бузаётган кишиларни жавобгарликка тортиш тўғрисида буйруқ берди. Бу ҳақда Нигериянинг “The Daily Post” нашри
хабар қилмоқда.
Мамлакат Адлия вазирли матбуот хизмати хабарида айтилишича, прокуратура бунга алоқаси бўлган Коммуникация вазирлиги ва бошқа идоралар билан боғланиб, қоидабузарларни зудлик билан жавобгарликка тортиши зарур бўлади.
The Daily Post”нинг ёзишича, Twitter᾽ни тақиқлаш тўғрисидаги қарор кучга киргач, кўплаб нигерияликлар тақиқни четлаб ўтиш мақсадида VPN᾽дан фойдалана бошлашган.
4 июнь куни Нигерия Ахборот ва маданият вазирлиги ҳукумат мамлакат ҳудудида Twitter᾽дан фойдаланишни тақиқлаганини
маълум қилди. Шунингдек, идора ижтимоий тармоқдан Нигерия мавжудлигига путур етказиши мумкин бўлган ишлар учун фойдаланилганини
билдирди. Ахборот вазирлиги раҳбари ўз навбатида Twitter᾽ни икки ёққа баравар хизмат қилишда айблаб, ижтимоий тармоқнинг Нигериядаги вазифаси “ўта шубҳали” эканини айтди.