https://sputniknews.uz/20210605/energetika-vazirligi-elektr-uzilishlariga-izoh-berdi-19105638.html
Энергетика вазирлиги электр узилишларига изоҳ берди
Энергетика вазирлиги электр узилишларига изоҳ берди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Энрегетика вазирлиги Республика бўйлаб содир бўлган электр узилишларига кучли шамол ва кескин ҳаво исиши сабаб бўлмоқда деб изоҳ берди. Айни дамда... 05.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-05T13:10+0500
2021-06-05T13:10+0500
2021-06-05T13:11+0500
иқтисод
фавқулодда ҳолат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/28/17/281718_0:0:3119:1754_1920x0_80_0_0_525ae83964d14b9e3a861b5b42bb0833.jpg
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Ўзбекистон бўйлаб қисқа муддатли электр узилишлари содир бўлишига 1-3 июн кунлар республика ҳудудида кузатилган кучли шамол сабаб бўлган, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.Иккинчидан, об-ҳавонинг кескин исиши оқибатида, аҳоли томонидан кондиционер ускуналаридан фойдаланиш бошланган ва бунинг оқибатида трансформатор станцияларига юклама ошган. Бу ҳам электр тизимидаги узилишларга сабаб бўлган. “Ушбу муаммоларни ҳал қилиш мақсадида барча ҳудудларда мобил бригадалар иш олиб бормоқда. Улар маҳаллий энергия компаниялари мутахассислари билан биргаликда мавжуд муаммоларни ҳал қилишмоқда”, - дейилган хабарда. Ундан ташқари айрим ҳудудларда режа асосида қисқа муддатга электр таъминоти узилган. Бундан мақсад трансформатор пунктлари ва электр узатиш линияларини кузги-қишги мавсумга тайёрлаш, дейилган хабарда. Синоптиклар хабарига кўра, ушбу дам олиш кунларида Ўзбекистонда кучли иссиқ бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи +46 даражагача кўтарилиши мумкин. Шамол тезлиги 17-22 м/сга етиши, чанг бўронлари бўлиши кутилмоқда. Ўзгидромет хабарига кўра, бу йилги ҳаво ҳарорати одатийдан кўра 7-10 даража иссиқ бўлиши кутилмқда.
https://sputniknews.uz/20210605/elektr-taminoti-uzilish-tufayli-ozbekneftgaz-aj-obektlari-faoliyati-toxtab-qoldi-19105455.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/28/17/281718_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_6f16a25e796506c1852b9e5e07a745e1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, фавқулодда ҳолат
иқтисод, фавқулодда ҳолат
Энергетика вазирлиги электр узилишларига изоҳ берди
13:10 05.06.2021 (янгиланди: 13:11 05.06.2021) Ўзбекистон Энрегетика вазирлиги Республика бўйлаб содир бўлган электр узилишларига кучли шамол ва кескин ҳаво исиши сабаб бўлмоқда деб изоҳ берди. Айни дамда тиклаш ишлари жадал олиб борилмоқда.
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Ўзбекистон бўйлаб қисқа муддатли электр узилишлари содир бўлишига 1-3 июн кунлар республика ҳудудида кузатилган кучли шамол сабаб бўлган, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги матбуот
хизмати. Муассаса хабарига кўра, кучли шамол оқибатида дарахтлар шохи синиши ва айрим уйларни томи силжиши кузатилган. Ундан ташқари электр узатиш линиялари ҳам шикастланган.
Иккинчидан, об-ҳавонинг кескин исиши оқибатида, аҳоли томонидан кондиционер ускуналаридан фойдаланиш бошланган ва бунинг оқибатида трансформатор станцияларига юклама ошган. Бу ҳам электр тизимидаги узилишларга сабаб бўлган.
“Ушбу муаммоларни ҳал қилиш мақсадида барча ҳудудларда мобил бригадалар иш олиб бормоқда. Улар маҳаллий энергия компаниялари мутахассислари билан биргаликда мавжуд муаммоларни ҳал қилишмоқда”, - дейилган хабарда.
Ундан ташқари айрим ҳудудларда режа асосида қисқа муддатга электр таъминоти узилган. Бундан мақсад трансформатор пунктлари ва электр узатиш линияларини кузги-қишги мавсумга тайёрлаш, дейилган хабарда.
Синоптиклар хабарига кўра, ушбу дам олиш кунларида Ўзбекистонда кучли иссиқ бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи +46 даражагача кўтарилиши мумкин. Шамол тезлиги 17-22 м/сга етиши, чанг бўронлари бўлиши кутилмоқда.
Ўзгидромет хабарига кўра, бу йилги ҳаво ҳарорати одатийдан кўра 7-10 даража иссиқ бўлиши кутилмқда.