Қирғизистон баёноти: Тожикистон билан чегарада вазият зиддийлашди

© Sputnik / Игорь Егоров / Медиабанкка ўтишВоеннослужащие вооруженных сил Киргизии
Военнослужащие вооруженных сил Киргизии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.06.2021
Oбуна бўлиш
Қирғиз томони баёнотига кўра, Тожикистон томони, сал аввал қирғиз-тожик чегараси делимитация ва демаркацияси масалалари бўйича ҳукуматлараро делегация томонлари эришган барча келишувларни бузган
ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида вазият яна ўткир тус олди, деб хабар бермоқда РИА Новости қирғиз чегара хизматидан олинган маълумот асосида.
"Тожикистон томони, сал аввал қирғиз-тожик чегараси делимитация ва демаркацияси масалалари бўйича ҳукуматлараро делегация томонлари эришган барча келишувларни бузган ҳолда 2021 йилнинг 4 июнь куни тунги 03.00да келишилмаган чегара ҳудуди Ўш вилояти Чон-Алай тумани Унжу-Булоқ манзилида Қирғизистон Республикаси территориясига минг метргача кирган ҳолда контейнер ўрната бошлади", — деган агентлик суҳбатдоши.
Военнослужащий вооруженных сил Киргизии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2021
Қирғизистон Тожикистон билан чегарани вақтинча ёпди
Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, 4 июн эрталаб 6.00 ҳолатига кўра чегарада зиддият сусаймаган, тожик томони юқорида келтирилган ҳудудда давлат чегарасининг келишилмаган қисмида контейнерни қолдириб, ундан олти юз метр нарига ўтган.
Бундан ташқари, матбуот-хизмати тақдим этган маълумотга кўра, Тожикистон томонидан "ҳарбий хизматчиларнинг автомобил ва енгилзирҳланган техникада чегарага яқин тўпланиши ҳолати кузатилмоқда".
Қирғиз томонидан томонларнинг чегара вакиллари даражасида вазиятни тартибга солиш бўйича чоралар кўрилмоқда, аммо Тожикистон республикаси чегара хизмати вакиллари телефон қўнғироқларига жавоб беришмаяпти", - деб қайд этди идора.
Таъкидланганидек, Тожикистон билан давлат чегарасининг қисмида жойлашган Қирғизистон чегара хизматининг бўлинмалари хизматни кучайтирилган тартибда ўташга ўтган.
Билеты на пассажирский поезд в руках мужчины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.05.2021
Қирғизистон ҳукумати авиакомпанияларга Тожикистон фуқароларига чипталар сотишни таъқиқлади
Шунингдек, Бишкек Душанбени деэслакация бўйича эришилган келишувларни бузганликда айблаган.
"Тожикистон томони, илгари эришилган келишувларни бузган ҳолда, вазиятни ўткир тус олдиртирди ва қирғиз-тожик давлат чегарасидаги вазиятни мураккаблаштирди, бу яхши қўшничилик ва дўстона муносабатларга мос келмайди", деди Қирғизистон ҳукумати вакили РИА Новостига берган интервьюсида.
Тожикистон ва Қирғизистон чегарасидаги вазият 28 апрел санасида зиддийлашган ва икки давлат фуқаролари ўртасидаги можаро икки давлат ҳарбийлари ўртасидаги қуролли тўқнашувга айланганди.
Ўтказилган олий даражадаги шошилинч музокаралар натижасида 3 май куни тўқнашувлар тўхтади.
Отишма оқибатида Тожикистоннинг 19 нафар фуқароси ҳалок бўлди, яна 87 нафари турли даражадаги тан жароҳатларини олди.
Қирғиз томони 36 нафар қурбон ва 200 га яқин жароҳатланганлар ҳақида маълум қилган.
Янгиликлар лентаси
0