Тошкент аэропортида қалбаки доллар олиб келган шахс ушланди

© AFP 2023 / MARVIN RECINOSДоллары
Доллары - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2021
Oбуна бўлиш
"Истамбул-Олм-ота-Тошкент" йўналишида учиб келган йўловчининг багажи божхона кўригидан ўтказилганида, сочиқлар орасида 5000 АҚШ доллари миқдоридаги нақд хорижий валюта борлиги аниқланди.
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Тошкент аэропортида "Истамбул-Олм-ота-Тошкент" йўналишида учиб келган йўловчининг багажи божхона кўригидан ўтказилганида, сочиқлар орасида 5000 АҚШ доллари миқдоридаги нақд хорижий валюта борлиги аниқланди.
Мазкур валюталарнинг ҳақиқийлиги божхона ходимларида шубҳа уйғотди. Қалбаки купюраларни аниқлашга ихтисослашган валюта детектори тасдиқлади. Купюраларнинг аксариятида серия рақамлари ҳам бир хил бўлган.
Sputnik Ўзбекистон Telegram канали – обуна бўлинг, ўқинг, изоҳ қолдиринг!>>
Шу куни тезкор тадбир халқаро аэропорт автотураргоҳида ва Яшнобод туманида давом эттирилиб, мазкур қалбаки валюталарни қабул қилиб, эгасига етказиши лозим бўлган шахслар ҳам кетма-кет қўлга олинди.
Улардан бирининг бошқарувидаги “Ласетти” автотранспорт воситасини кўздан кечириш давомида, олд йўловчи ўриндиғи остида яна сохта 5000 АҚШ доллари борлиги аниқланди.
Юнусобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда қалбаки валюталарнинг ҳақиқий эгаси уларни қабул қилиб олаётган вақтида фош қилинди.
Ҳозирда сохта долларлар ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Янгиликлар лентаси
0