https://sputniknews.uz/20210603/qirgiziston-covid-bemorlarini-qorgoshinli-zahar-bilan-davolashni-toxtatdi-19065793.html
Қирғизистон COVID беморларини “Қўрғошинли заҳар” билан даволашни тўхтатди
Қирғизистон COVID беморларини “Қўрғошинли заҳар” билан даволашни тўхтатди
Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистонда коронавирусга чалинган беморларни Иссиқкўл илдизидан тайёрланган дамлама билан даволаш тўхтатилди. 03.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-03T12:43+0500
2021-06-03T12:43+0500
2021-06-03T12:59+0500
дунёда
қирғизистон
covid-19 умумжаҳон пандемияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/10/18370587_19:0:981:541_1920x0_80_0_0_5b7e7bf6c7a57f15cf4b34f815c7f41d.jpg
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Қирғизистон шифохоналарда коронавирусга чалинган беморларни Иссиқкўл илдизи (аконит)дан тайёрланган дамлама билан даволаш тўхтатилди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Алимқодир Бейшеналиев маълум қилди. Унга кўра, бу клиник синов жараёни якунлангани билан боғлиқ. Эслатиб ўтамиз, апрел ойида қўшни республика ССВ COVID-19 ташхиси қўйилган 300 нафар бемор Иссиқкўл илдизи дамламаси билан даволангани ҳақида маълум қилганди. Соғлиқни сақлаш вазири матбуот анжумани пайтида "уу коргошуун" ("қўрғошинли заҳар") деб аталадиган илдиздан тайёрланган дамламани ичди.Қирғизистон президенти Садир Жапаров ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида касалликнинг дастлабки босқичда "Иссиқкўл илдизи" ёрдамида коронавирусни даволаш усули топилгани ҳақида пост қўйилди эди. Кейинчалик пост ўчириб ташланди.Шунингдек, 20 апрелда Иссиқкўл илдизидан тайёрланган дамламадан 63 ёшли бишкеклик заҳарлангани ҳақида хабар берилганди. Sputnik Ўзбекистон Telegram канали – обуна бўлинг, ўқинг, изоҳ қолдиринг!>>
https://sputniknews.uz/20210420/bishkekda-erkak-issiqkol-ildizi-damlamasidan-zaharlandi-18415267.html
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/10/18370587_140:0:861:541_1920x0_80_0_0_cde3790625a264e40c4e1ed4bd39a677.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, қирғизистон, covid-19 умумжаҳон пандемияси
дунёда, қирғизистон, covid-19 умумжаҳон пандемияси
Қирғизистон COVID беморларини “Қўрғошинли заҳар” билан даволашни тўхтатди
12:43 03.06.2021 (янгиланди: 12:59 03.06.2021) Қирғизистонда коронавирусга чалинган беморларни Иссиқкўл илдизидан тайёрланган дамлама билан даволаш тўхтатилди.
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Қирғизистон шифохоналарда коронавирусга чалинган беморларни Иссиқкўл илдизи (аконит)дан тайёрланган дамлама билан даволаш тўхтатилди.
Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Алимқодир Бейшеналиев маълум қилди. Унга кўра, бу клиник синов жараёни якунлангани билан боғлиқ.
“Биз дамламани енгил ва ўрта даражада касалликка чалинган 400 нафар беморга бердик. Клиник тадқиқотлар тугагандан сўнг, аконит билан даволаш тўхтатилди. Барча олинган маълумотлар Россия ва Қозоғистон академикларига юборилди. Ҳозир хулосани кутмоқмиз”, - деди вазир.
Эслатиб ўтамиз, апрел ойида қўшни республика ССВ COVID-19 ташхиси қўйилган 300 нафар бемор Иссиқкўл илдизи дамламаси билан даволангани ҳақида маълум қилганди.
Соғлиқни сақлаш вазири матбуот анжумани пайтида "уу коргошуун" ("қўрғошинли заҳар") деб аталадиган илдиздан тайёрланган дамламани ичди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида касалликнинг дастлабки босқичда "Иссиқкўл илдизи" ёрдамида коронавирусни даволаш усули топилгани ҳақида пост қўйилди эди. Кейинчалик пост ўчириб ташланди.
Шунингдек, 20 апрелда Иссиқкўл илдизидан тайёрланган дамламадан 63 ёшли бишкеклик заҳарлангани ҳақида
хабар берилганди.