https://sputniknews.uz/20210603/ozbekiston-janubiy-koreyaning-saratonni-davolash-shifoxonalarini-qurish-tajribasini-organmoqda-19071405.html
Ўзбекистон Жанубий Кореянинг саратонни даволаш шифохоналарини қуриш тажрибасини ўрганмоқда
Ўзбекистон Жанубий Кореянинг саратонни даволаш шифохоналарини қуриш тажрибасини ўрганмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ССВ раҳбари Жанубий Кореяга ташрифи давомида кореялик ҳамкасби Квон Док Чол билан учрашди. 03.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-03T15:24+0500
2021-06-03T15:24+0500
2021-06-03T15:24+0500
жамият
ўзбекистон
жанубий корея
абдуҳаким хаджибаев
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/03/19070281_0:7:1300:738_1920x0_80_0_0_0f28b1831d9669a1d94c2edc4ce079f5.png
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев бошчилигидаги делегация Жанубий Кореяга саратонни даволаш шифохоналарини қуриш бўйича корейс тажрибаси ва технологияларини ўрганиш мақсадида келди. “Дунё” АА хабарига кўра, Тошкентда касаллик даражаси юқори бўлган саратон хасталикларини даволаш ва фаолият кўрсатишга ихтисослаштирилган шифохоналарни қуриш режалаштирилмоқда.Ўзбекистон томони саратон шифохоналарини ташкил этишда Жанубий Корея экспертлари ва етакчи компанияларининг иштирокини таъминлаш борасида таклиф билдирди. Корея Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Квон Док Чол мамлакат ҳукумати "ноу-хау"лардан фойдаланиш орқали Ўзбекистон халқининг саломатлигини яхшилашга ҳисса қўшиш имконига эга бўлишдан хурсанд эканини айтди. Шунингдек, у соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ҳукуматлараро ишчи гуруҳининг йиғилишлари кун тартибини аниқлаб олиш орқали икки томонлама ҳамкорликни кучайтиришни таклиф қилди.Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев май ўрталарида Тошкент тиббиёт академияси ҳудудига бориб, Онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази биноси учун мўлжалланган жойни кўрган эди. Янги бинони Жанубий Корея тажрибаси ва лойиҳаси асосида қуриш бўйича кўрсатмалар берган эди.
https://sputniknews.uz/20200922/zbekistonda-Koreya-uslubida-Onkologiya-markazi-tashkil-ilinadi-15026245.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/03/19070281_154:0:1146:744_1920x0_80_0_0_8a62cf821f5d465ecba71f561cad7970.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, жанубий корея, абдуҳаким хаджибаев, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
жамият, ўзбекистон, жанубий корея, абдуҳаким хаджибаев, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
Ўзбекистон Жанубий Кореянинг саратонни даволаш шифохоналарини қуриш тажрибасини ўрганмоқда
Ўзбекистон ССВ раҳбари Жанубий Кореяга ташрифи давомида кореялик ҳамкасби Квон Док Чол билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев бошчилигидаги делегация Жанубий Кореяга саратонни даволаш шифохоналарини қуриш бўйича корейс тажрибаси ва технологияларини ўрганиш мақсадида келди.
“Дунё” АА
хабарига кўра, Тошкентда касаллик даражаси юқори бўлган саратон хасталикларини даволаш ва фаолият кўрсатишга ихтисослаштирилган шифохоналарни қуриш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон томони саратон шифохоналарини ташкил этишда Жанубий Корея экспертлари ва етакчи компанияларининг иштирокини таъминлаш борасида таклиф билдирди. Корея Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Квон Док Чол мамлакат ҳукумати "ноу-хау"лардан фойдаланиш орқали Ўзбекистон халқининг саломатлигини яхшилашга ҳисса қўшиш имконига эга бўлишдан хурсанд эканини айтди.
Шунингдек, у соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ҳукуматлараро ишчи гуруҳининг йиғилишлари кун тартибини аниқлаб олиш орқали икки томонлама ҳамкорликни кучайтиришни таклиф қилди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев май ўрталарида Тошкент тиббиёт академияси ҳудудига бориб, Онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази биноси учун мўлжалланган жойни
кўрган эди. Янги бинони Жанубий Корея тажрибаси ва лойиҳаси асосида қуриш бўйича кўрсатмалар берган эди.