Тошкент метрополитени ўзининг жажжи йўловчиларига совға улашди – видео

Oбуна бўлиш
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан уюштирилган акция пойтахт метросининг бир нечта бекатларида бўлиб ўтди.
Тошкент метрополитени илк бор ўзининг жажжи йўловчиларини Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан ноодатий тарзда табриклашга жазм қилди. “Алишер Навоий”, “Миллий боғ”, “Халқлар дўстлиги” ва “Мустақиллик майдони” бекатларда болаларга совғалар улашилди.
2 минг нафарга яқин ёш пойтахтликлар шарбат ва ширинликлар билан сийланди. Келгусида бу акцияларни ҳар йили ўтказиш режалаштирилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0