https://sputniknews.uz/20210602/ozbekiston-va-qozogiston-shaharlari-ortasida-parvozlar-soni-kopaytirilmoqda-19054140.html
Ўзбекистон ва Қозоғистон шаҳарлари ўртасида парвозлар сони кўпайтирилмоқда
Ўзбекистон ва Қозоғистон шаҳарлари ўртасида парвозлар сони кўпайтирилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Туркистон – Тошкент – Туркистон йўналишида ҳафтасига 2 маротаба қатнов бажарилади 02.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-02T17:53+0500
2021-06-02T17:53+0500
2021-06-02T17:53+0500
жамият
ўзбекистон
қозоғистон
авиапарвозлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/02/19053908_0:92:2695:1608_1920x0_80_0_0_fcd380a3e95e937fc0bd4728d52f1d1f.jpg
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон Авиация маъмуриятларининг жорий йил май ойидаги келишувига мувофиқ икки давлат ўртасида янги мунтазам авиақатновлар ташкил этилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.Жумладан, Самарқанд – Олмаота ва Туркистон – Тошкент мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди.Самарқанд – Олмаота – Самарқанд йўналишида “Uzbekistan Airways” ва “Air Astana” авиакомпанияларининг ҳар бири томонидан ҳафтасига 2 маротабадан қатнов амалга оширилади.Икки давлат ўртасида мунтазам авиақатновлар тиклангандан буён санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя қилган ҳолда “Uzbekistan Airways” ва “Air Astana” авиакомпанияларининг ҳар бири томонидан Тошкент – Олмаота йўналишида ҳафтасига 7 маротабадан, Тошкент – Нур-Султон йўналишида эса ҳафтасига 3 маротабадан мунтазам йўловчи қатновларини амалга оширмоқда.Шунингдек, “Uzbekistan Airways” ва "SCAT Airlines" авиакомпанияларининг ҳар бири томонидан "Урганч – Ақтау – Урганч" (ҳафтасига 2 марта) йўналишида ҳамда "SCAT Airlines" авиакомпанияси томонидан "Ақтау – Нукус – Ақтау" (ҳафтасига 1 марта) йўналишида мунтазам авиақатновлар амалга оширилмоқда.
https://sputniknews.uz/20210522/uzbekistan-airways-qoshni-respublikaga-muntazam-parvozlarni-yolga-qoyadi-18852418.html
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/02/19053908_215:0:2480:1699_1920x0_80_0_0_c5a7a2956ac7f377a0da4ffafb86aba1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, қозоғистон, авиапарвозлар
жамият, ўзбекистон, қозоғистон, авиапарвозлар
Ўзбекистон ва Қозоғистон шаҳарлари ўртасида парвозлар сони кўпайтирилмоқда
Туркистон – Тошкент – Туркистон йўналишида ҳафтасига 2 маротаба қатнов бажарилади
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон Авиация маъмуриятларининг жорий йил май ойидаги келишувига мувофиқ икки давлат ўртасида янги мунтазам авиақатновлар ташкил этилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати
хабар қилди.
Жумладан, Самарқанд – Олмаота ва Туркистон – Тошкент мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди.
Самарқанд – Олмаота – Самарқанд йўналишида “Uzbekistan Airways” ва “Air Astana” авиакомпанияларининг ҳар бири томонидан ҳафтасига 2 маротабадан қатнов амалга оширилади.
Туркистон – Тошкент – Туркистон йўналишида “Air Astana” авиакомпанияси таркибига кирувчи “Fly Arystan” авиакомпанияси томонидан ҳафтасига 2 маротаба қатнов бажарилади.
Икки давлат ўртасида мунтазам авиақатновлар тиклангандан буён санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя қилган ҳолда “Uzbekistan Airways” ва “Air Astana” авиакомпанияларининг ҳар бири томонидан Тошкент – Олмаота йўналишида ҳафтасига 7 маротабадан, Тошкент – Нур-Султон йўналишида эса ҳафтасига 3 маротабадан мунтазам йўловчи қатновларини амалга оширмоқда.
Шунингдек, “Uzbekistan Airways” ва "SCAT Airlines" авиакомпанияларининг ҳар бири томонидан "Урганч – Ақтау – Урганч" (ҳафтасига 2 марта) йўналишида ҳамда "SCAT Airlines" авиакомпанияси томонидан "Ақтау – Нукус – Ақтау" (ҳафтасига 1 марта) йўналишида мунтазам авиақатновлар амалга оширилмоқда.