https://sputniknews.uz/20210601/yangi-ishchi-guruhi-yollardagi-muammolarni-bartaraf-etish-choralarini-koradi-19033911.html
Янги ишчи гуруҳи йўллардаги муаммоларни бартараф этиш чораларини кўради
Янги ишчи гуруҳи йўллардаги муаммоларни бартараф этиш чораларини кўради
Sputnik Ўзбекистон
Ишчи гуруҳ алоҳида эътибор йўл инфратузилмаси билан боғлиқ жиддий муаммоларга қаратади. 01.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-01T18:41+0500
2021-06-01T18:41+0500
2021-06-01T18:43+0500
жамият
йтҳ
авария
иив
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/17/15661568_0:157:3073:1885_1920x0_80_0_0_0a8b9d9b74e9ec3af1d51581c37618bf.jpg
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Ўзбекистонда йўл ҳаракати соҳасидаги муаммоларни комплекс ўрганиш ва амалий муаммоларни бартараф этиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.Гуруҳ таркибига Ҳукумат, ички ишлар, транспорт, молия вазирликлари, автомобиль йўллари қўмитаси ва бошқа мутасадди идоралар ва ташкилотларнинг раҳбар ва малакали мутахассислари киритилган.Таъкидланишича, гуруҳ йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг барвақт олдини олишнинг бугунги кундаги ҳолатини комплекс равишда ўрганади. Илғор хорижий тажрибаси ва илмий ёндашувларни қўллаш асосида норматив-ҳуқуқий ва манзилли ташкилий-амалий чораларни ишлаб чиқади.Бундан ташқари, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича аҳолини қийнаётган муаммолар ўрганилиб, кўриладиган комплекс чора-тадбирлар ҳақида жамоатчиликка ахборот берилади. Фуқаролар билдирган таклифлар синчковлик билан ўрганиб чиқилади.
https://sputniknews.uz/20210524/angrendagi-ayanchli-yth-tafsilotlari-ochiqlandi-18883205.html
https://sputniknews.uz/20210422/ozbekistonda-yomon-yollar-sabab-qariyb-2-yil-ichida-191-kishi-halok-bolgan-18452034.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/17/15661568_136:0:2867:2048_1920x0_80_0_0_39174c24c22e0471e1ba4cd51ffa60bd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, йтҳ, авария, иив
Янги ишчи гуруҳи йўллардаги муаммоларни бартараф этиш чораларини кўради
18:41 01.06.2021 (янгиланди: 18:43 01.06.2021) Ишчи гуруҳ алоҳида эътибор йўл инфратузилмаси билан боғлиқ жиддий муаммоларга қаратади.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Ўзбекистонда йўл ҳаракати соҳасидаги муаммоларни комплекс ўрганиш ва амалий муаммоларни бартараф этиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати
хабар қилди.
Гуруҳ таркибига Ҳукумат, ички ишлар, транспорт, молия вазирликлари, автомобиль йўллари қўмитаси ва бошқа мутасадди идоралар ва ташкилотларнинг раҳбар ва малакали мутахассислари киритилган.
Таъкидланишича, гуруҳ йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг барвақт олдини олишнинг бугунги кундаги ҳолатини комплекс равишда ўрганади. Илғор хорижий тажрибаси ва илмий ёндашувларни қўллаш асосида норматив-ҳуқуқий ва манзилли ташкилий-амалий чораларни ишлаб чиқади.
Алоҳида эътибор йўл инфратузилмаси билан боғлиқ жиддий муаммолар – йўлларнинг ҳолати, пиёдалар ўтиш жойи, йўл белгилари, тартибга солинмаган чорраҳалар ва бошқаларга қаратилади. Уларни тубдан яхшилаш бўйича ҳар томонлама чоралар кўрилади.
Бундан ташқари, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича аҳолини қийнаётган муаммолар ўрганилиб, кўриладиган комплекс чора-тадбирлар ҳақида жамоатчиликка ахборот берилади. Фуқаролар билдирган таклифлар синчковлик билан ўрганиб чиқилади.