Хитойда инсон илк бор парранда гриппига чалинди

© AFP 2023 / STRМашина скорой помощи в Китае
Машина скорой помощи в Китае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2021
Oбуна бўлиш
Хитойда Н10N3 парранда гриппи инфекцияси билан дунёда биринчи бор инсон зарарланиши қайд этилди.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Хитойда Н10N3 парранда гриппи инфекцияси билан дунёда биринчи бор инсон зарарланиши қайд этилди.
Соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат қўмитаси маълумотига кўра, ҳолат Цзянсу провинциясида аниқланди.
41 ёшли эркак 23 апрел куни иситмаси ва ўзини ёмон ҳис қилишидан шикоят қилиб, шифокор мурожаат қилади.
Летучая мышь – нетопырь-карлик. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.02.2021
Нима учун коронавирус Хитойда пайдо бўлди – олимлар бунинг сабабини аниқлашди
28 апрел куни беморнинг аҳволи ёмонлашгани сабабли у маҳаллий касалхонага ётқизилди.
Хитой касалликларни назорат қилиш ва уларни олдини олиш маркази 28 май куни бемордан олинган намуналарни таҳлил қилинди ва унда малга оширди ва H10N3 вируси аниқланди.
Қайд этилишича, илгари дунёда одамдан одамга H10N3 вирусини юқтириш ҳолатлари қайд этилмаган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу "паррандадан вирус одамга юқиши" ва "кенг миқёсда тарқалиш хавфи паст даражада".
Янгиликлар лентаси
0