Самарқандда мактаб директори ўринбосарининг калтакланиши юзасидан жиноят иши очилди

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишПустой учебный класс
Пустой учебный класс - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2021
Oбуна бўлиш
Тойлоқ туманида имтиҳонга келмаган ўқувчига танбеҳ берган директор ўринбосари унинг яқинлари томонидан калтакланди.
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида имтиҳонга кечикиб келган ўқувчига танбеҳ берган мактаб директори ўринбосари калтакланди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 26 май куни директор ўринбосари А.С. 9-синф ўқувчиси А.Ш. имтиҳонга кечикиб келганлиги сабабли унга танбеҳ берган. Шундан кейин ўқувчи аразлаб мактабдан чиқиб кетиб, шу кун амакисининг ўғиллари М.Ш. ва С.Ш.ларни мактабга олиб келган. Улар директор ўринбосарини хизмат хонасида калтаклаб, унга тан жароҳати етказишган.
Кулак - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2021
Чироқчида калтакланган ўқитувчи иши юзасидан жиноий иш очилди
Ушбу ҳолат юзасидан Тойлоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан М.Ш. ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0