https://sputniknews.uz/20210601/bizda-anorchilik-boyicha-anana-bor-lekin-ilm-yoq-laboratoriya-yoq--mirziyoev-19032251.html
Бизда анорчилик бўйича анъана бор, лекин илм йўқ, лаборатория йўқ – Мирзиёев
Бизда анорчилик бўйича анъана бор, лекин илм йўқ, лаборатория йўқ – Мирзиёев
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ташриф давомида Шеробод тумани "Бўстон" маҳалласида ташкил этилган анор боғини кўздан кечирди. Бу ҳақда... 01.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-01T17:50+0500
2021-06-01T17:50+0500
2021-06-01T17:50+0500
иқтисод
шавкат мирзиёев
сурхондарё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/01/19032116_0:6:1300:737_1920x0_80_0_0_ad3f4195bc27e9364639b7ab3e897d20.jpg
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ташриф давомида Шеробод тумани "Бўстон" маҳалласида ташкил этилган анор боғини кўздан кечирди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.Қайд этилишича, Шерободнинг анорлари катта, мазали, ҳосилдор бўлади. Туманда 48 та маҳалланинг 33 таси анор етиштиришга ихтисослашган. 5 мингдан зиёд аҳоли анор етиштириш билан шуғулланиб, ундан катта даромад топмоқда.Шундай анорзорлардан бири "Сардорбек Султонбек" масъулияти чекланган жамияти томонидан туманнинг "Бўстон" маҳалласида ташкил этилган. Президент ушбу боғни кўздан кечирди.43 гектар ерда 30 минг донадан зиёд анор экилган. Қозоқи навли ушбу анорнинг бир донаси 1 килограммдан зиёд тош босиши мумкин. Кўчатлар бу йилдан ҳосилга кирди. Йилига жами минг тоннадан зиёд маҳсулот олиш мўлжалланган. Шу ерда Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали тадқиқотчилари билан мулоқот бўлди.Сурхондарёда қишлоқ хўжалигини инновацион йўналтириш бўйича институт ташкил этиш, анор билан бирга лимон, хурмо етиштиришни кўпайтириш юзасидан кўрсатмалар берилди.Давлат раҳбари туманнинг "Каттабоғ" маҳалласида анорчилик билан шуғулланаётган Абдураҳмон Каримов хонадонида ҳам бўлиб, аҳоли турмуши ва томорқалардан фойдаланиш ҳолати билан танишди.
https://sputniknews.uz/20210216/zbekiston-1-milliard-dollarlik-meva-sabzavot-eksport-ildi-asosiy-kharidor-Rossiya-16010316.html
сурхондарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/01/19032116_92:0:1247:866_1920x0_80_0_0_1bc6b372e5fcb1ace5bd76fc724ef51c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, шавкат мирзиёев, сурхондарё
иқтисод, шавкат мирзиёев, сурхондарё
Бизда анорчилик бўйича анъана бор, лекин илм йўқ, лаборатория йўқ – Мирзиёев
ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ташриф давомида Шеробод тумани "Бўстон" маҳалласида ташкил этилган анор боғини кўздан кечирди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Шерободнинг анорлари катта, мазали, ҳосилдор бўлади. Туманда 48 та маҳалланинг 33 таси анор етиштиришга ихтисослашган. 5 мингдан зиёд аҳоли анор етиштириш билан шуғулланиб, ундан катта даромад топмоқда.
Шундай анорзорлардан бири "Сардорбек Султонбек" масъулияти чекланган жамияти томонидан туманнинг "Бўстон" маҳалласида ташкил этилган. Президент ушбу боғни кўздан кечирди.
43 гектар ерда 30 минг донадан зиёд анор экилган. Қозоқи навли ушбу анорнинг бир донаси 1 килограммдан зиёд тош босиши мумкин. Кўчатлар бу йилдан ҳосилга кирди. Йилига жами минг тоннадан зиёд маҳсулот олиш мўлжалланган. Шу ерда Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали тадқиқотчилари билан мулоқот бўлди.
Бизда анорчилик бўйича анъана бор, лекин илм йўқ, китоб йўқ, лаборатория йўқ. Анор жайдари усулда етиштириляпти. Касалликдан ҳимоя қилишни ҳамма ҳам билмайди. Энг катта нарса - нав керак. Кейин шу навни хонадонларга киргазиш зарур.
Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти
Сурхондарёда қишлоқ хўжалигини инновацион йўналтириш бўйича институт ташкил этиш, анор билан бирга лимон, хурмо етиштиришни кўпайтириш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Давлат раҳбари туманнинг "Каттабоғ" маҳалласида анорчилик билан шуғулланаётган Абдураҳмон Каримов хонадонида ҳам бўлиб, аҳоли турмуши ва томорқалардан фойдаланиш ҳолати билан танишди.