Афғонистондаги Алишер Навоий мақбараси олдида масжид қурилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с планом реконструкции мазволея Алишер Навоий в Афганистане
Шавкат Мирзиёев ознакомился с планом реконструкции мазволея Алишер Навоий в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2021
Oбуна бўлиш
Президент Ўзбекистон ва афғонистонлик мутахассислар томонидан Алишер Навоий мақбарасини ободонлаштириш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа билан танишиб чиқди.
ТОШКЕНТ, 1 июн - Sputnik. Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида жойлашган буюк ўзбек шоири Алишер Навоий мақбарасини таъмирлаш ва ободонлаштириш, масалалари муҳокама қилинди.
Президентга тақдим этилган лойиҳага мувофиқ, мақбара ҳудудига кириш қисмида саккиз бурчакли масжид бунёд этилади. Кириш пештоғидан ҳовли қисмининг чап ва ўнг томонида ёпиқ услубда айвонлар барпо этилади. Мақбаранинг ташқи кўринишига безак берилади. Гумбаз, мақбара олди ва ён қисмлари майолика элементлари билан ишланади. Мажмуа ҳудуди кўкаламзорлаштирилади.
Ушбу лойиҳа Ўзбекистон ва афғонистонлик мутахассислар томонидан Ҳирот шаҳридаги Алишер Навоий мақбарасини жойида ўрганиш асосида ишлаб чиқилган.
Шавкат Мирзиёев ушбу лойиҳа билан танишиб, мутасаддиларга уларни сифатли амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳирот шаҳридаги Алишер Навоий мақбарасини ободонлаштириш ишлари - Ўзбекистон президентнинг 2020 йил 19 октябрда имзоланган “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорида белгиланган эди.
Янгиликлар лентаси
0