https://sputniknews.uz/20210531/ozbekistonda-covid-19-ga-qarshi-emlanadiganlar-royxati-kengaytirildi-19006626.html
Ўзбекистонда COVID-19 га қарши эмланадиганлар рўйхати кенгайтирилди
Ўзбекистонда COVID-19 га қарши эмланадиганлар рўйхати кенгайтирилди
Sputnik Ўзбекистон
31 майдан бу рўйхатга чет элга ўқишга борадиган талабалар, журналистлар, блогерлар, ёзувчилар қўшилди. 31.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-31T16:45+0500
2021-05-31T16:45+0500
2021-05-31T16:45+0500
жамият
covid-19 умумжаҳон пандемияси
спутник v вакцинаси
ўзбекистонда аҳолини covid-19га қарши эмлаш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/1f/19005304_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_db1a9ecf349df863265b4f7d293edb13.jpg
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланадиганлар рўйхати кенгаймоқда. Бу ҳақда республика Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходими Насиба Тоирова маълум қилди.“31 май кунидан бошлаб бу рўйхатга чет элга ўқишга борадиган талабалар, оммавий ахборот воситалари (журналистлар, блогерлар), ёзувчилар, телерадиокомпанияда хизмат қилувчи ходимлари қўшилди”, - деди Тоирова.Ўзбекистонда аҳолини 1 апрелдан коронавирусга қарши эмлаш жараёни бошланган эди. Биринчи навбатда 65 ёшдан юқори кишилар, тиббиёт ходимлари, мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим муассаса тарбияловчилари ҳамда сурункали хасталиклари бор фуқароларни эмлашга эътибор қаратилди. Аҳоли ZF-UZ-VAC2001, AstraZeneca ва “Спутник V” вакциналари билан эмланмоқда. Айни кунгача мамлакатда жами 1,9 миллиондан зиёд вакцина дозасидан фойдаланилган.
https://sputniknews.uz/20210512/samarqand-va-namangan-viloyatlarida-aholini-sputnik-v-bilan-emlash-boshlandi-18690234.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/1f/19005304_199:0:2930:2048_1920x0_80_0_0_6bdbaea51432daed80033439ff34ac8a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, covid-19 умумжаҳон пандемияси, спутник v вакцинаси, ўзбекистонда аҳолини covid-19га қарши эмлаш
жамият, covid-19 умумжаҳон пандемияси, спутник v вакцинаси, ўзбекистонда аҳолини covid-19га қарши эмлаш
Ўзбекистонда COVID-19 га қарши эмланадиганлар рўйхати кенгайтирилди
31 майдан бу рўйхатга чет элга ўқишга борадиган талабалар, журналистлар, блогерлар, ёзувчилар қўшилди.
ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланадиганлар рўйхати кенгаймоқда. Бу ҳақда республика Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходими Насиба Тоирова
маълум қилди. “31 май кунидан бошлаб бу рўйхатга чет элга ўқишга борадиган талабалар, оммавий ахборот воситалари (журналистлар, блогерлар), ёзувчилар, телерадиокомпанияда хизмат қилувчи ходимлари қўшилди”, - деди Тоирова.
Ўзбекистонда аҳолини 1 апрелдан коронавирусга қарши эмлаш жараёни
бошланган эди. Биринчи навбатда 65 ёшдан юқори кишилар, тиббиёт ходимлари, мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим муассаса тарбияловчилари ҳамда сурункали хасталиклари бор фуқароларни эмлашга
эътибор қаратилди. Аҳоли
ZF-UZ-VAC2001,
AstraZeneca ва
“Спутник V” вакциналари билан эмланмоқда. Айни кунгача мамлакатда жами 1,9 миллиондан зиёд вакцина дозасидан фойдаланилган.