Борис Жонсоннинг яширин тўйидаги биринчи сурат пайдо бўлди

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Медиабанкка ўтишПремьер-министр Великобритании Борис Джонсон
Премьер-министр Великобритании Борис Джонсон  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.05.2021
Oбуна бўлиш
Аввалроқ Британия бош вазири Вестминстер черковида яширинча турмуш қургани ҳақида хабар тарқалган эди.
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ва унинг рафиқаси Кэрри Саймондс ўз тўйларида олинган биринчи суратни кўрсатишди. Сурат бош вазирнинг Дауннинг-стрит қароргоҳида олинган.
Аввалроқ The Sun нашри Борис Жонсон Вестминстер черковида яширинча турмуш қургани ҳақида хабар тарқатган эди. Тантанали маросимда жуфтликнинг 30 га яқин кишилари иштирокида бўлиб ўтган.
“Бош вазир ва Саймондс хоним кеча кундузи турмуш қуришди, кичик маросим Вестминстер черковида бўлиб ўтди. Жуфтлик тўйни келаси йили оила ва дўстлари билан нишонлайди”, - дейилади бош вазир вакилининг расмий баёнотида.
56 ёшли Британия бош вазири учун 33 ёшли Саймондс билан никоҳ учинчиси бўлди. Ўтган йили апрель ойида Жонсон ва Саймондс ўғилли бўлган эди.
Жонсон илгари Аллегра Мостин-Оуэн ва Марина Уилер билан оила қурган эди.
Янгиликлар лентаси
0