Сенат "Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида"ги қонунни маъқуллади

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишЗолотые банковские слитки
Золотые банковские слитки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.05.2021
Oбуна бўлиш
Қонун аввало мамлакат иқтисодиёти учун муҳим аҳамиятга эга бўлган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар муомаласи соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган.
ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида сенаторлар "Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини кўриб чиқиб, маъқулладилар.
Қонун аввало мамлакат иқтисодиёти учун муҳим аҳамиятга эга бўлган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар муомаласи соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган.
Золото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2019
Қимматбаҳо металл қазиб олиш учун лицензия бериш тартиби тасдиқланди
Қолаверса, ушбу ҳужжат заргарлик буюмлари асиллик даражасини белгилаш ва тамғалаш тизимини, шунингдек, уларнинг сифатини назорат қилиш тартиб-таомилларини давлат-хусусий шериклик механизмини қўллаган ҳолда такомиллаштиришга ҳам йўналтирилган.
Қонунда қабул қилиниши қимматбаҳо металлар ва тошлар муомаласи соҳасидаги давлат органлари, бошқа иштирокчиларнинг ваколатлари ва жавобгарлик соҳасини аниқ белгиланиши тармоққа инвестициялар, шу жумладан хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, рақобат муҳитини яхшилаш учун қулай шароит яратади.
Крупнейший розовый бриллиант, известный как Уникальный розовый (Unique Pink) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2021
Энди заргарлик буюмларини электрон тижорат орқали сотиш мумкин
Хусусан, Қонунга биноан устав фондида давлат улуши бўлмаган ёки 50 фоиздан кам давлат улиши бўлган тадбиркорлик субъектларига қимматбаҳо металлар ва тошларни сарфлаш, ҳисобга олиш ва сақлаш тартибини мустақил белгилаш ҳуқуқи берилмоқда.
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг асиллик даражасини аниқлаш ва тамғалаш масалалари ҳам қонунда батафсил ўз ифодасини топган.
Қонунни ишлаб чиқишда Белорусия, Ҳиндистон, Канада, Қозоғистон, Молдова, Россия Федерацияси, Италия ва Туркия ҳамда Вена конвенциясини ратификация қилган 19 та давлатнинг илғор тажрибаси ўрганиб чиқилган.
Шунингдек Қонун хусусий секторнинг қимматбаҳо металлар айланмасида ўз фаолиятини очиқ, шаффоф олиб боришига имконият яратади.
Янгиликлар лентаси
0