https://sputniknews.uz/20210528/qashqadaryo-yaylovlarida-chigirtkaga-qarshi-kurash-boshlandi-18957927.html
Қашқадарё яйловларида чигирткага қарши кураш бошланди
Қашқадарё яйловларида чигирткага қарши кураш бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Қўшни республика ҳудудидан Қашқадарёга учиб ўтаётган чигирткага қарши кураш учун 24 соат тўхтовсиз ишлайдиган штаб ташқил қилинди. 28.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-28T13:23+0500
2021-05-28T13:23+0500
2021-05-28T13:23+0500
жамият
ҳоким
зойир мирзаев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/1c/18958031_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_b5263c9547c22f01965e91b81e9511c3.jpg
ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Қашқадарё яйловларида зарарли чигирткаларга қарши курашиш тадбирлари бошланди, деб хабар қилмоқда ҳокимият матбуот хизмати. Хабарда айтилишига кўра, вилоятнинг қўшни республикага чегарадош бўлган Деҳқонобод туманидага Хужапалас қишлоғи яйловларига, шунингдек, Ғузор тумани (Тахам, Жанқара, Кенгсой) яйловларига Туркманистондан зарарли марокаш чигирткаларининг катта тўдалари учиб ўтаётгани аниқланган. Ушбу ҳудудларда тезкорлик билан махсус отрядлар тузилиб, уларга 74 турдаги ишлов тадбирларини амалга ошириш техникалари жалб этилиб, зарарли чигирткаларга қарши самарали кимёвий ишловлар ўтказиш ишлари бошлаб юборилган. Шунингдек, 24 соат ишлайдиган махсус штаб ташкил этилган. 2021 йилда Қашқадарё вилоятида чигирткаларга қарши 140 минг гектар майдонга кимёвий ишловлар ўтказилиши башорат қилинган бўлиб, шундан, Ғузор, Деҳқонобод, Қамаши, Нишон, Миришкор, Чироқчи ва Шаҳрисабз туманлари яйловларида 88,5 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар бериш якунланди. Ишчи гуруҳ раҳбари Зойир Мирзаев “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ чигиртка ва тут парвонасига қарши курашиш хизмати Қашқадарё филиали бошлиғи Ғайрат Жўраев билан мулоқот қилиб, зарарли чигирткаларга қарши курашиш ишлари учун зарурий қўшимча маблағларни ажратишини билдирди. Ушбу маблағлар яна 20 минг гектар яйловларга ишлов тадбирлари олиб бориш учун кимёвий воситалар, ёқилғи ва техникалар учун эҳтиёт қисмлар харид қилишга сарфланади. Хабарда айтилишига кўра, 10 июнга қадар ушбу зарарли чигирткаларга қарши самарали ишлар амалга оширилиб, бошқа вилоятларга кириб бормасидан йўқ қилинишига эришилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/1c/18958031_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_1253816e1a1bb082860889a3715a69e7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ҳоким, зойир мирзаев
жамият, ҳоким, зойир мирзаев
Қашқадарё яйловларида чигирткага қарши кураш бошланди
Қўшни республика ҳудудидан Қашқадарёга учиб ўтаётган чигирткага қарши кураш учун 24 соат тўхтовсиз ишлайдиган штаб ташқил қилинди.
ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Қашқадарё яйловларида зарарли чигирткаларга қарши курашиш тадбирлари бошланди, деб хабар қилмоқда ҳокимият матбуот хизмати.
Хабарда айтилишига кўра, вилоятнинг қўшни республикага чегарадош бўлган Деҳқонобод туманидага Хужапалас қишлоғи яйловларига, шунингдек, Ғузор тумани (Тахам, Жанқара, Кенгсой) яйловларига Туркманистондан зарарли марокаш чигирткаларининг катта тўдалари учиб ўтаётгани аниқланган.
Ушбу ҳудудларда тезкорлик билан махсус отрядлар тузилиб, уларга 74 турдаги ишлов тадбирларини амалга ошириш техникалари жалб этилиб, зарарли чигирткаларга қарши самарали кимёвий ишловлар ўтказиш ишлари бошлаб юборилган. Шунингдек, 24 соат ишлайдиган махсус штаб ташкил этилган.
2021 йилда Қашқадарё вилоятида чигирткаларга қарши 140 минг гектар майдонга кимёвий ишловлар ўтказилиши башорат қилинган бўлиб, шундан, Ғузор, Деҳқонобод, Қамаши, Нишон, Миришкор, Чироқчи ва Шаҳрисабз туманлари яйловларида 88,5 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар бериш якунланди.
Ишчи гуруҳ раҳбари Зойир Мирзаев “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ чигиртка ва тут парвонасига қарши курашиш хизмати Қашқадарё филиали бошлиғи Ғайрат Жўраев билан мулоқот қилиб, зарарли чигирткаларга қарши курашиш ишлари учун зарурий қўшимча маблағларни ажратишини билдирди.
Ушбу маблағлар яна 20 минг гектар яйловларга ишлов тадбирлари олиб бориш учун кимёвий воситалар, ёқилғи ва техникалар учун эҳтиёт қисмлар харид қилишга сарфланади.
Хабарда айтилишига кўра, 10 июнга қадар ушбу зарарли чигирткаларга қарши самарали ишлар амалга оширилиб, бошқа вилоятларга кириб бормасидан йўқ қилинишига эришилади.