https://sputniknews.uz/20210528/mehnat-migrantlarini-saudiya-arabistonida-oqish-va-ishlash-masalalari-muhokama-qilindi-18953701.html
Меҳнат мигрантларини Саудия Арабистонида ўқиш ва ишлаш масалалари муҳокама қилинди
Меҳнат мигрантларини Саудия Арабистонида ўқиш ва ишлаш масалалари муҳокама қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Саудия Арабистонининг йирик компанияси билан ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини ўқитиш ва ишлатиш масалалари муҳокама қилинди. 28.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-28T10:14+0500
2021-05-28T10:14+0500
2021-05-28T10:14+0500
миграция
саудия арабистони
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/1c/18953769_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_eda9b7295211388c8dc2c131dcfd41da.jpg
ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ўзбекистондаги МСаудия Арабистони элчихонаси ҳамда Саудиянинг “Engie Solutions KSA” компанияси вакиллари билан видеоконференция учрашуви ўтказди.Учрашувда Саудия Арабистони иш берувчилари Ўзбекистон меҳнат ресурсларига қизиқиш билдираётгани алоҳида таъкидланди. Шунингдек, фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш ва ишлаш салоҳиятини ошириш ишларини олиб бориш юзасидан фикр алмашилди. Ундан ташқари Ўзбекистон фуқароларини электротехник, дурадгор, механик, сантехник, кондиционер устаси каби мутахассисликлар бўйича вақтинчалик меҳнат фаолиятига жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди. Маълумот учун, “Engie Solutions KSA” электр энергияси ва табиий газ ишлаб чиқариш, узатиш ва етказиб бериш, шунингдек, муқобил энергия манбалари соҳасида фаолият юритувчи йирик ташкилотдир. “Engie Solutions KSA” ташкилоти дунё бўйлаб 130 мингдан ортиқ ишчиларга эга бўлган ва штаб-квартираси Франция пойтахти Париж шаҳрида жойлашган “Engie Group” ташкилотининг бир қисми ҳисобланади.
саудия арабистони
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/1c/18953769_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_55b8eefe6843f38449dabcf5ab5c6cfb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, саудия арабистони
миграция, саудия арабистони
Меҳнат мигрантларини Саудия Арабистонида ўқиш ва ишлаш масалалари муҳокама қилинди
Саудия Арабистонининг йирик компанияси билан ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини ўқитиш ва ишлатиш масалалари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ўзбекистондаги МСаудия Арабистони элчихонаси ҳамда Саудиянинг “Engie Solutions KSA” компанияси вакиллари билан видеоконференция учрашуви ўтказди.
Учрашувда Саудия Арабистони иш берувчилари Ўзбекистон меҳнат ресурсларига қизиқиш билдираётгани алоҳида таъкидланди. Шунингдек, фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш ва ишлаш салоҳиятини ошириш ишларини олиб бориш юзасидан фикр алмашилди.
Ундан ташқари Ўзбекистон фуқароларини электротехник, дурадгор, механик, сантехник, кондиционер устаси каби мутахассисликлар бўйича вақтинчалик меҳнат фаолиятига жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Маълумот учун, “Engie Solutions KSA” электр энергияси ва табиий газ ишлаб чиқариш, узатиш ва етказиб бериш, шунингдек, муқобил энергия манбалари соҳасида фаолият юритувчи йирик ташкилотдир. “Engie Solutions KSA” ташкилоти дунё бўйлаб 130 мингдан ортиқ ишчиларга эга бўлган ва штаб-квартираси Франция пойтахти Париж шаҳрида жойлашган “Engie Group” ташкилотининг бир қисми ҳисобланади.