https://sputniknews.uz/20210526/sardoba-toshqinidan-jabr-korgan-korxonalarga-126-mlrd-som-tolab-beriladi-18922147.html
Сардоба тошқинидан жабр кўрган корхоналарга 126 млрд сўм тўлаб берилади
Сардоба тошқинидан жабр кўрган корхоналарга 126 млрд сўм тўлаб берилади
Sputnik Ўзбекистон
Аввалроқ Ҳукумат комиссияси балиқчилик, чорвачилик ва паррандачиликка ихтисослашган корхоналарга етказилган зарарни қоплаш бўлган маблағни ҳисоблаб чиққан эди. 26.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-26T15:43+0500
2021-05-26T15:43+0500
2021-05-26T15:50+0500
иқтисод
“сардоба” тўғони ёрилиши
сардоба
ўзбекистон олий мажлиси сенати
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1407/99/14079952_0:0:3639:2046_1920x0_80_0_0_a19fff3afe45cabb91e90fa6b7ad9d77.jpg
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Олий Мажлис Сенати Кенгаши 25 май куни бўлиб ўтган йиғилишда Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилиши оқибатида Сирдарё вилоятидаги тадбиркорларга етказилган зарар учун компенсацияни республика бюджетидан босқичма-босқич ажратиш таклифини маъқуллади. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар бермоқда.Жорий йил апрелида Ҳукумат комиссияси балиқчилик, чорвачилик ва паррандачилик йўналишларига ихтисослашган тадбиркорлик субъектларига етказилган зарар миқдорини қоплаш ҳамда ирригация ва мелиорация тармоқларини қуриш-таъмирлаш ишлари учун зарур бўладиган маблағ миқдорини ҳисоблаб чиққан. У 126 млрд сўмни ташкил этган.“Шунингдек, Сенат аъзолари жойларга чиқиб тадбиркорлик субъектлари, фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар асосида мавжуд ҳолатни ўрганиб чиққан эди. Бу масала Олий Мажлис Сенати томонидан доимий назоратга олинган”, - дейилган хабарда.Сенат Кенгаши талаб этиладиган маблағларни Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан босқичма-босқич ажратиш таклифини маъқуллади.Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 май куни Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиб, сув тошқини юз берган эди. Техноген фалокатнинг асосий сабаблари қилиб лойиҳалаштириш, қуриш ва тўғоннинг эксплуатация жараёнида йўл қўйилган хато ва камчиликлар маълум қилинган эди. Орадан бир йил ўтиб 17 нафар “Сардоба иши” айбдорларига суд ҳукми ўқилди.
https://sputniknews.uz/20210301/Rossiyalik-mutakhassislar-Sardoba-suv-omborini-tiklashda-rdam-beradi-16099711.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1407/99/14079952_447:0:3178:2048_1920x0_80_0_0_1ea08720f451ff8b319932a12a9c61df.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, “сардоба” тўғони ёрилиши, сардоба, ўзбекистон олий мажлиси сенати
иқтисод, “сардоба” тўғони ёрилиши, сардоба, ўзбекистон олий мажлиси сенати
Сардоба тошқинидан жабр кўрган корхоналарга 126 млрд сўм тўлаб берилади
15:43 26.05.2021 (янгиланди: 15:50 26.05.2021) Аввалроқ Ҳукумат комиссияси балиқчилик, чорвачилик ва паррандачиликка ихтисослашган корхоналарга етказилган зарарни қоплаш бўлган маблағни ҳисоблаб чиққан эди.
ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Олий Мажлис Сенати Кенгаши 25 май куни бўлиб ўтган йиғилишда Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилиши оқибатида Сирдарё вилоятидаги тадбиркорларга етказилган зарар учун компенсацияни республика бюджетидан босқичма-босқич ажратиш таклифини маъқуллади. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати
хабар бермоқда.
Жорий йил апрелида Ҳукумат комиссияси балиқчилик, чорвачилик ва паррандачилик йўналишларига ихтисослашган тадбиркорлик субъектларига етказилган зарар миқдорини қоплаш ҳамда ирригация ва мелиорация тармоқларини қуриш-таъмирлаш ишлари учун зарур бўладиган маблағ миқдорини ҳисоблаб чиққан. У 126 млрд сўмни ташкил этган.
“Шунингдек, Сенат аъзолари жойларга чиқиб тадбиркорлик субъектлари, фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар асосида мавжуд ҳолатни ўрганиб чиққан эди. Бу масала Олий Мажлис Сенати томонидан доимий назоратга олинган”, - дейилган хабарда.
Сенат Кенгаши талаб этиладиган маблағларни Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан босқичма-босқич ажратиш таклифини маъқуллади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 май куни Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиб, сув тошқини
юз берган эди. Техноген фалокатнинг асосий сабаблари қилиб лойиҳалаштириш, қуриш ва тўғоннинг эксплуатация жараёнида йўл қўйилган хато ва камчиликлар
маълум қилинган эди. Орадан бир йил ўтиб 17 нафар “Сардоба иши” айбдорларига суд
ҳукми ўқилди.