Ҳиндистонда “Яас” тўфони сабаб миллионлаб киши эвакуация қилинди

Oбуна бўлиш
Ҳиндистонда Одиша ва Ғарбий Бенгалия штатининг соҳил ҳудудларидан ёпирилиб келаётган “Яас” тўфони туфайли 3,5 миллион киши эвакуация қилинди. Бу ҳақда NDTV телеканали маҳаллий расмийлар маълумотига таянган ҳолда хабар қилди.
Миллий метеорология хизмати прогнозларига кўра, “Яас” яқин вақт ичида Парадип ва Сагар ороли ўртасидаги соҳилга яқинлашади. Аҳоли кучли ёмғир ёғиши ва сониясига 51 метр тезликда ҳаракатланадиган шамолга дуч келади. Тўфон Бенгал кўрфази томонидан ҳаракатланмоқда.
Одишада қарийб 3 миллион киши, Ғарбий Бенгалияда эса 500 минг киши ўз уйларини тарк этган. Аҳоли кучли тропик бўрон ёпирилаётган ҳудудни тарк этишни давом этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0