https://sputniknews.uz/20210525/yutuq-va-galabalaringizga-ishonaman-mirziyoev-bitiruvchilarni-tabrikladi-18890465.html
“Ютуқ ва ғалабаларингизга ишонаман”: Мирзиёев битирувчиларни табриклади
“Ютуқ ва ғалабаларингизга ишонаман”: Мирзиёев битирувчиларни табриклади
Sputnik Ўзбекистон
Президент битирувчиларга сиҳат-саломатлик, ишда ва ўқишда, шахсий ҳаётда катта ютуқ ва омадлар тилади. 25.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-25T10:25+0500
2021-05-25T10:25+0500
2021-05-25T10:30+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
мактаб
ўқувлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1409/68/14096874_0:43:1281:763_1920x0_80_0_0_8e232eea44280a156fb2c658559dce09.jpg
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларини табриклади. Давлат раҳбари матбуот хизмати табрик матнини чоп қилди.Бугун мамлакатдаги барча мактабларда “сўнгги қўнғироқ”лар янграб, қарийб 438 минг нафар ўқувчи етуклик шаҳодатномаларини қўлларига олади.Президент мактабни битириб чиқаётган йигит-қизлардан биронтаси эътибордан четда қолмаслигини таъкидлади.Мирзиёев битирувчиларни ўз олдига юқори мақсадлар қўйиб, вақтини беҳуда ўтказмай, доимо билим ва кўникмаларини ошириб боришга чақирди. У янги касб-ҳунар эгаллаш ва энг асосийси ўз мақсади сари тинмай ҳаракат қилиш албатта келгусидаги муваффақиятлар гарови эканига ишонч билдирди.Охирги тўрт йилда мамлакатда134 та янги мактаб қурилиб, 2 минг 965 та мактаб реконструкция қилиниб, тубдан таъмирланган ва жиҳозланган.Ҳозирги вақтда республикамизда 10 мингдан зиёд давлат умумтаълим, 171 та нодавлат, 18 та давлат-хусусий шериклик шаклидаги мактаблар фаолият кўрсатмоқда. Жумладан, 56 та математика, 28 та кимё-биология, 14 та ахборот технологиялари фанларига ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилди.Охирги бир ярим йилда иқтидорли ўқувчилар халқаро олимпиадаларда 4 та олтин, 18 та кумуш, 30 та бронза медалини қўлга киритган.
https://sputniknews.uz/20210524/maktablarda-songgi-qongiroqni-otkazishga-ruxsat-berildi-18883950.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1409/68/14096874_33:0:1232:899_1920x0_80_0_0_e4311b9a713ff3741feff4f72cd74c6f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, мактаб, ўқувлар
сиёсат, шавкат мирзиёев, мактаб, ўқувлар
“Ютуқ ва ғалабаларингизга ишонаман”: Мирзиёев битирувчиларни табриклади
10:25 25.05.2021 (янгиланди: 10:30 25.05.2021) Президент битирувчиларга сиҳат-саломатлик, ишда ва ўқишда, шахсий ҳаётда катта ютуқ ва омадлар тилади.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларини табриклади. Давлат раҳбари матбуот хизмати табрик матнини
чоп қилди. Бугун мамлакатдаги барча мактабларда “сўнгги қўнғироқ”лар янграб, қарийб 438 минг нафар ўқувчи етуклик шаҳодатномаларини қўлларига олади.
Президент мактабни битириб чиқаётган йигит-қизлардан биронтаси эътибордан четда қолмаслигини таъкидлади.
“Сизларнинг ҳаётда ўз муносиб ўрнингизни топишингиз учун давлатимиз ва жамиятимиз бундан буён ҳам бор куч ва имкониятларини тўла сафарбар этади”, - деди Мирзиёев.
Мирзиёев битирувчиларни ўз олдига юқори мақсадлар қўйиб, вақтини беҳуда ўтказмай, доимо билим ва кўникмаларини ошириб боришга чақирди. У янги касб-ҳунар эгаллаш ва энг асосийси ўз мақсади сари тинмай ҳаракат қилиш албатта келгусидаги муваффақиятлар гарови эканига ишонч билдирди.
“Мустақил ҳаёт сари ташлаётган илк дадил қадамингиз қутлуғ ва муборак бўлсин! Сизларнинг ютуқ ва ғалабаларингизга ишонаман, азиз болаларим!”, - дейилади президент табригида.
Охирги тўрт йилда мамлакатда134 та янги мактаб қурилиб, 2 минг 965 та мактаб реконструкция қилиниб, тубдан таъмирланган ва жиҳозланган.
Ҳозирги вақтда республикамизда 10 мингдан зиёд давлат умумтаълим, 171 та нодавлат, 18 та давлат-хусусий шериклик шаклидаги мактаблар фаолият кўрсатмоқда.
Жумладан, 56 та математика, 28 та кимё-биология, 14 та ахборот технологиялари фанларига ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилди.
Охирги бир ярим йилда иқтидорли ўқувчилар халқаро олимпиадаларда 4 та олтин, 18 та кумуш, 30 та бронза медалини қўлга киритган.