https://sputniknews.uz/20210525/yashil-texnologiyalar-vodiysi-ilmiy-texnologik-konsortsiumining-taqdimoti-otkazildi-18903226.html
"Яшил технологиялар водийси" илмий-технологик консорциумининг тақдимоти ўтказилди
"Яшил технологиялар водийси" илмий-технологик консорциумининг тақдимоти ўтказилди
Sputnik Ўзбекистон
"Янги материаллар ва гелиотехнологиялар" мавзусида халқаро илмий конференция 25.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-25T19:31+0500
2021-05-25T19:31+0500
2021-05-25T19:31+0500
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/19/18903343_0:119:1280:839_1920x0_80_0_0_1295bc6e5bebb94bf769b19a35c90396.jpg
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Тошкент вилояти Паркент туманидаги Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси С.А.Азимов номидаги “Физика-қуёш” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Материалшунослик институтида "Янги материаллар ва гелиотехнологиялар" мавзусида халқаро илмий конференция бўлиб ўтди. Тадбирда Ядро физикаси институти, Ион-плазма ва лазер технологиялари институти ҳамда Физика-техника институтлари, И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Илғор технологиялар маркази, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети мутахассислари, академик-олимлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Асосий мақсад янги материаллар, гелиотехнологиялар ва қайта тикланадиган энергия манбаларини яратиш, такомиллаштириш ва улардан фойдаланиш масалаларини таҳлил қилиш, муҳокама этиш ва илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқишдан иборатдир. Конференция давомида AҚШ, Германия, Франция, Жанубий Корея, Россия, Беларус ва республика олимларининг кўп функционал материалларни яратиш, улардан маҳсулот ишлаб чиқаришнинг илғор технологиялари, шунингдек, гелиотехнологиялар ва қайта тикланадиган энергия манбаларидан амалий фойдаланиш масалаларига бағишланган илмий маърузалари тингланди. Ўзбекистонда биринчи марта ташкил этилаётган "Яшил технологиялар водийси" илмий-технологик Консорциумининг тақдимоти ўтказилди. Ушбу лойиҳа Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва "Ўзкимёсаноат" AЖ ташаббуси билан ташкил этилмоқда. Унинг асосий мақсади - водород энергетикаси технологиялари, карбон толаларини олиш усуллари, ўта ўтказувчан материаллар ва хусусиятлари олдиндан белгиланган материаллар соҳасида экологик тоза технологияларни ишлаб чиқиш, синаш, тажриба синовларини ўтказиш бўйича ҳамкорликдаги мега-лойиҳаларни амалга ошириш.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/19/18903343_2:0:1278:957_1920x0_80_0_0_78cdfbb001e90660478263c9b7c961e6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон
"Яшил технологиялар водийси" илмий-технологик консорциумининг тақдимоти ўтказилди
"Янги материаллар ва гелиотехнологиялар" мавзусида халқаро илмий конференция
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Тошкент вилояти Паркент туманидаги Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси С.А.Азимов номидаги “Физика-қуёш” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Материалшунослик институтида "Янги материаллар ва гелиотехнологиялар" мавзусида халқаро илмий конференция бўлиб ўтди.
Тадбирда Ядро физикаси институти, Ион-плазма ва лазер технологиялари институти ҳамда Физика-техника институтлари, И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Илғор технологиялар маркази, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети мутахассислари, академик-олимлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Асосий мақсад янги материаллар, гелиотехнологиялар ва қайта тикланадиган энергия манбаларини яратиш, такомиллаштириш ва улардан фойдаланиш масалаларини таҳлил қилиш, муҳокама этиш ва илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқишдан иборатдир.
Конференция давомида AҚШ, Германия, Франция, Жанубий Корея, Россия, Беларус ва республика олимларининг кўп функционал материалларни яратиш, улардан маҳсулот ишлаб чиқаришнинг илғор технологиялари, шунингдек, гелиотехнологиялар ва қайта тикланадиган энергия манбаларидан амалий фойдаланиш масалаларига бағишланган илмий маърузалари тингланди.
Ўзбекистонда биринчи марта ташкил этилаётган "Яшил технологиялар водийси" илмий-технологик Консорциумининг тақдимоти ўтказилди.
Ушбу лойиҳа Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва "Ўзкимёсаноат" AЖ ташаббуси билан ташкил этилмоқда. Унинг асосий мақсади - водород энергетикаси технологиялари, карбон толаларини олиш усуллари, ўта ўтказувчан материаллар ва хусусиятлари олдиндан белгиланган материаллар соҳасида экологик тоза технологияларни ишлаб чиқиш, синаш, тажриба синовларини ўтказиш бўйича ҳамкорликдаги мега-лойиҳаларни амалга ошириш.