https://sputniknews.uz/20210525/termizda-ozbekistonafgoniston-biznes-forumi-boshlanmoqda-18889209.html
Термизда Ўзбекистон–Афғонистон бизнес форуми бошланмоқда
Термизда Ўзбекистон–Афғонистон бизнес форуми бошланмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Бизнес форум доирасида кооперация биржаси, шунингдек, “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлар кўргазмаси ташкил қилинган. 25.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-25T10:05+0500
2021-05-25T10:05+0500
2021-05-25T10:06+0500
иқтисод
бизнес
афғонистон
термиз
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/19/18889440_0:52:1024:628_1920x0_80_0_0_b3bf3a4347d6fbf797c56c6ed91c612f.png
ТОШКЕНТ, 25 май – Sputnik. Ўзбекистон – Афғонистон бизнес форумининг қўшни Афғонистондан келган иштирокчилари “Айритом” чегара божхона постида тантанали кутиб олинди, деб хабар қилмоқда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги. Делегация сафида бир гуруҳ тадбиркорлар билан бирга Афғонистон Ислом Республикасининг Президенти Девони раҳбари Муҳаммад Шокир Коргар, Афғонистон Савдо-саноат палаталари федерацияси раиси Исмоил Ғазанфар, Балх вилояти волийси Муҳаммад Фарҳод Азимий сингари меҳмонлар ҳам бор.Эслатиб ўтамиз, ушбу тадбирга тайёргарлик бир неча кун олдин бошланган эди. Хусусан, Термиз шаҳридаги “Санъат саройи”да бизнес форум ўтказиш учун шароитлар яратилган. Сарой ҳудудидаги боғда ҳудудлар ва тармоқлараро саноат ярмаркаси, кооперация биржаси, шунингдек, “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлар кўргазмаси ташкил қилинган. Кўча ва хиёбонлар тадбир мазмунига мос баннерлар билан безатилган эди. Тадбир доирасида Ўзбекистон ва Афғонистон ишбилармонлари орасида щзаро фойдали шартномалар имзоланиши кутилмоқда.
термиз
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/19/18889440_59:0:965:679_1920x0_80_0_0_3c5b214096644b9018fc645656dd20cd.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, бизнес, афғонистон, термиз
иқтисод, бизнес, афғонистон, термиз
Термизда Ўзбекистон–Афғонистон бизнес форуми бошланмоқда
10:05 25.05.2021 (янгиланди: 10:06 25.05.2021) Бизнес форум доирасида кооперация биржаси, шунингдек, “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлар кўргазмаси ташкил қилинган.
ТОШКЕНТ, 25 май – Sputnik. Ўзбекистон – Афғонистон бизнес форумининг қўшни Афғонистондан келган иштирокчилари “Айритом” чегара божхона постида тантанали кутиб олинди, деб
хабар қилмоқда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги.
Делегация сафида бир гуруҳ тадбиркорлар билан бирга Афғонистон Ислом Республикасининг Президенти Девони раҳбари Муҳаммад Шокир Коргар, Афғонистон Савдо-саноат палаталари федерацияси раиси Исмоил Ғазанфар, Балх вилояти волийси Муҳаммад Фарҳод Азимий сингари меҳмонлар ҳам бор.
Бизнес-форум доирасида ташкил этилаётган ҳудудлар ва тармоқлараро саноат ярмаркаси, кооперация биржаси ҳамда “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлар кўргазмасида мамлакатимиз вилоятлари ва Сурхондарёда ишлаб чиқарилаётган қурилиш моллари, электротехника, чарм, текстиль саноати, қишлоқ хўжалиги, автотранспорт воситалари ва бошқа маҳсулотлар, миллий ҳунармандлик буюмлари кенг намойиш этилади. В2В, G2B учрашувлари бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу тадбирга тайёргарлик бир неча кун олдин бошланган эди. Хусусан, Термиз шаҳридаги “Санъат саройи”да бизнес форум ўтказиш учун шароитлар яратилган. Сарой ҳудудидаги боғда ҳудудлар ва тармоқлараро саноат ярмаркаси, кооперация биржаси, шунингдек, “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлар кўргазмаси ташкил қилинган. Кўча ва хиёбонлар тадбир мазмунига мос баннерлар билан безатилган эди.
Тадбир доирасида Ўзбекистон ва Афғонистон ишбилармонлари орасида щзаро фойдали шартномалар имзоланиши кутилмоқда.