Шоазим Миноваров президент маслаҳатчиси этиб тайинланди

© uz.ambafrance.orgШоазим Миноваров
Шоазим Миноваров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2021
Oбуна бўлиш
У Ўзбекистон президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида иш бошлади
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Шоазим Миноваров Ўзбекистон президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Тегишли фармонга Шавкат Мирзиёев имзо чекди.
Шоазим Миноваров 2017 йилда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом маданияти маркази директори лавозимига тайинланган эди.
Папка с документами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2021
Давлат персоналлаштириш марказига директор тайинланди
У 1951 йил туғилган. 1997-2006 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, раиси бўлган. Шунингдек, Ўзбекистон президентининг давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари сифати меҳнат қилган.
Миноваров 2008-2012 йилларда Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчиси лавозимида ишлаган. 2015 йил апрел ойидан 2017 йил июль ойигача Тошкентдаги Француз альянси раиси бўлган. У Франциянинг "Хизматлари учун", Ўзбекистоннинг "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотланган.
Эслатиб ўтамиз, президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси Рустам Қосимов 2021 йил 7 май куни вафот этган эди.
Янгиликлар лентаси
0