https://sputniknews.uz/20210525/ozbekistonning-eng-yirik-soliq-tolovchilari-malum-boldi-18904420.html
Ўзбекистоннинг энг йирик солиқ тўловчилари маълум бўлди
Ўзбекистоннинг энг йирик солиқ тўловчилари маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Энг йирик солиқ тўловчилар Навоий ва Олмалиқ кон металлургия комбинатлари, Ўзбекнефтгаз, Ўзтрансгаз ва Uzauto motors ва бошқалар. 25.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-25T17:56+0500
2021-05-25T17:56+0500
2021-05-25T17:56+0500
иқтисод
бюджет
солиқ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/12/17835759_0:107:1024:683_1920x0_80_0_0_6fa260c59b4c3f678d3b5166462d09b5.jpg
ТОШКЕНТ, 25 май —Sputnik. Ўзбекистон Молия вазирлиги 2020 йилги Давлат бюджети ижроси тўғрисида батафсил ҳисоботни тақдим этди. Унда Ўзбекистоннинг энг йирик 20та солиқ тўловчи компаниялари номлари айтиб ўтилган. Ҳисоботга кўра, Ўзбекистон Давлат бюджетининг деярли ярми (47,6%) – 20 та йирик солиқ тўловчилар томонидан бажарилган. Иккинчи ўринда “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” – бюджетнинг 7,4 % солиқларини тўлаган. Кейинги ўринларда “Ўзбекнефтгаз” АЖ – 4,5 %, “Ўзтрансгаз” АЖ – 3%, Uzauto motors АЖ – 1,5 %, “Uzbat” АЖ – 1,4 %, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ – 1,3 %, Lukoil – 1 % ва бошқалар. Харажатлар таркибида 51,5 % маблағ ижтимоий соҳага сарфланди. Бу ерда, одатдагидек, биринчи ўринда таълим соҳаси бўлди. Ушбу соҳага деярли 30 триллион сўм сарфланган. Ушбу маблағнинг асосий қисми – 73% умумтаълим соҳасига сарфланди. 16,3 % – мактабгача таълим ва 10,7 % - кадрлар тайёрлашга йўналтирилган. Ижтимоий харажатларнинг иккинчи йирик бўлими – Соғлиқни сақлаш соҳаси бўлиб, ушбу соҳага 19,3 триллион сўм сарфланган. Кейинги ўринларда – Нафақа ва моддий ёрдам (8,1 трлн.), маданият ва спорт (2,36 трлн.) ҳамда аҳоли бандлигини ошириш (1,3 трлн) соҳалари ташкил қилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/12/17835759_0:0:911:683_1920x0_80_0_0_c644a7d63c9a36ea7b8070eaf13bb126.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, бюджет, солиқ
Ўзбекистоннинг энг йирик солиқ тўловчилари маълум бўлди
Энг йирик солиқ тўловчилар Навоий ва Олмалиқ кон металлургия комбинатлари, Ўзбекнефтгаз, Ўзтрансгаз ва Uzauto motors ва бошқалар.
ТОШКЕНТ, 25 май —Sputnik. Ўзбекистон Молия вазирлиги 2020 йилги Давлат бюджети ижроси тўғрисида батафсил ҳисоботни тақдим этди. Унда Ўзбекистоннинг энг йирик 20та солиқ тўловчи компаниялари номлари айтиб ўтилган.
Ҳисоботга кўра, Ўзбекистон Давлат бюджетининг деярли ярми (47,6%) – 20 та йирик солиқ тўловчилар томонидан бажарилган.
Энг йирик солиқ тўловчиси - “Навоий кон-металлургия комбинати” бўлиб жами солиқларнинг 23,1% ушбу корхона ҳисобидан тўлдирилган.
Иккинчи ўринда “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” – бюджетнинг 7,4 % солиқларини тўлаган.
Кейинги ўринларда “Ўзбекнефтгаз” АЖ – 4,5 %, “Ўзтрансгаз” АЖ – 3%, Uzauto motors АЖ – 1,5 %, “Uzbat” АЖ – 1,4 %, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ – 1,3 %, Lukoil – 1 % ва бошқалар.
Харажатлар таркибида 51,5 % маблағ ижтимоий соҳага сарфланди. Бу ерда, одатдагидек, биринчи ўринда таълим соҳаси бўлди. Ушбу соҳага деярли 30 триллион сўм сарфланган. Ушбу маблағнинг асосий қисми – 73% умумтаълим соҳасига сарфланди. 16,3 % – мактабгача таълим ва 10,7 % - кадрлар тайёрлашга йўналтирилган.
Ижтимоий харажатларнинг иккинчи йирик бўлими – Соғлиқни сақлаш соҳаси бўлиб, ушбу соҳага 19,3 триллион сўм сарфланган.
Кейинги ўринларда – Нафақа ва моддий ёрдам (8,1 трлн.), маданият ва спорт (2,36 трлн.) ҳамда аҳоли бандлигини ошириш (1,3 трлн) соҳалари ташкил қилган.