Коронавирусдан вафот этганлар сони 682 нафарга етди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишЛечение больных COVID-19 в ГКБ №40
Лечение больных COVID-19 в ГКБ №40 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда сутка давомида 192 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 98 849 нафарни ташкил қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Сутка давомида 192 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 98 849 нафарни ташкил қилмоқда.
Янги ҳолатлар: Қорақалпоғистон Республикасида (4), Андижон вилоятида (5), Бухоро вилоятида (1), Жиззах вилоятида (1), Қашқадарё вилоятида (7), Навоий вилоятида (2), Самарқанд вилоятида (24), Сирдарё вилоятида (6), Сурхондарё вилоятида (3), Фарғона вилоятида (3), Хоразм вилоятида (3), Тошкент вилоятида (26), Тошкент шаҳрида (107) коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Врач в больнице - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2021
Коронавирус Ўзбекистонда: кунлик ҳолатлар 200 дан ортиқ

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 94 385 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 95 фоиз.
Айни пайтда 3 882 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Вакцинация

Республикада жами 1 642 744 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан: 1-босқич эмланганлар 1 199 354 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 443 390 нафарни ташкил қилди.

Ўлим ҳолатлари

Коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди, Ўзбекистонда жами 682 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 167,1 миллиондан ошди, 3,4 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (33,1 млн), Ҳиндистонда (26,8 млн), Бразилияда (16,1 млн).
Янгиликлар лентаси
0