https://sputniknews.uz/20210524/ozbekistonda-qurilish-obektlari-nazoratchilari-maoshi-kotariladi-18877442.html
Ўзбекистонда қурилиш объектлари назоратчилари маоши кўтарилади
Ўзбекистонда қурилиш объектлари назоратчилари маоши кўтарилади
Sputnik Ўзбекистон
Техник назорат соҳасидаги масъул мутахассисларга улар меҳнатига ҳақ тўлашнинг амалдаги тарифи оширилади. 24.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-24T13:49+0500
2021-05-24T13:49+0500
2021-05-24T13:49+0500
жамият
ўзбекистон
маош
қурилиш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Ўзбекистонда қурилиш объектлари назоратчилари маоши 1 августдан оширилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги “Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 321-сонли қарорида назарда тутилган, деб хабар қилмоқда “Норма” ахборот-ҳуқуқий портали.Маълум қилинишича, буюртмачи хизматлар Қурилиш вазирлиги томонидан белгиланган малака тоифаси асосида техник назорат соҳасидаги масъул мутахассисларга улар меҳнатига ҳақ тўлашнинг амалдаги тариф коэффициентларига 2021 йил 1 августдан бошлаб:Бундан ташқари, 2021 йил 1 июндан бошлаб буюртмачи хизматининг штатлар жадвали ва таъминот ҳаражатлари сметасини рўйхатдан ўтказишда техник назорат мутахассислари учун хизмат сафари харажатларининг объектлар жойлашган масофадан келиб чиқиб, жорий нархларда белгиланади.Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21 май куни кучга кирган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, маош, қурилиш
жамият, ўзбекистон, маош, қурилиш
Ўзбекистонда қурилиш объектлари назоратчилари маоши кўтарилади
Техник назорат соҳасидаги масъул мутахассисларга улар меҳнатига ҳақ тўлашнинг амалдаги тарифи оширилади.
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Ўзбекистонда қурилиш объектлари назоратчилари маоши 1 августдан оширилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги “Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 321-сонли қарорида назарда тутилган, деб
хабар қилмоқда “Норма” ахборот-ҳуқуқий портали.
Маълум қилинишича, буюртмачи хизматлар Қурилиш вазирлиги томонидан белгиланган малака тоифаси асосида техник назорат соҳасидаги масъул мутахассисларга улар меҳнатига ҳақ тўлашнинг амалдаги тариф коэффициентларига 2021 йил 1 августдан бошлаб:
биринчи тоифа учун - 0,2 миқдорда;
иккинчи тоифа учун - 0,5 микдорда;
учинчи тоифа учун - 0,7 миқдорда;
олий тоифа учун - 1,0 миқдорда коэффициент қўшилади.
Бундан ташқари, 2021 йил 1 июндан бошлаб буюртмачи хизматининг штатлар жадвали ва таъминот ҳаражатлари сметасини рўйхатдан ўтказишда техник назорат мутахассислари учун хизмат сафари харажатларининг объектлар жойлашган масофадан келиб чиқиб, жорий нархларда белгиланади.
Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида
эълон қилинган ва 21 май куни кучга кирган.