https://sputniknews.uz/20210524/ojiza-ayolning-nomusiga-tegdi-surxondaryo-viloyati-iib-video-boyicha-malumot-berdi-18877874.html
“Ожиза аёлнинг номусига тегди”: Сурхондарё вилояти ИИБ видео юзасидан маълумот берди
“Ожиза аёлнинг номусига тегди”: Сурхондарё вилояти ИИБ видео юзасидан маълумот берди
Sputnik Ўзбекистон
Сурхондарё вилояти ИИБ ижтимоий тармоқларда “Ожиза аёлнинг номусига тегди” сарлавҳаси остида тарқалган видеомурожаат юзасидан расмий муносабат берди. 24.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-24T14:16+0500
2021-05-24T14:16+0500
2021-05-24T14:36+0500
ҳодисалар
ўзбекистон
сурхондарё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/811/84/8118481_0:63:1201:738_1920x0_80_0_0_b0b247dc14a1c8b7e61c96f43844a43b.jpg
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Сурхондарё вилояти ИИБнинг масъул ходимлари томонидан ушбу видеомурожаат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилганида қуйидагилар маълум бўлди.2021 йил 9 май куни фуқаро П.Г. исмли аёлнинг Олтинсой туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йил 8 май куни соат 23-00 ларда “Ипок” маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.О. “Нексия” русумли автомашинада Олтинсой дарёси бўйига олиб бориб, номусига тегмоқчи бўлганлигини, П.Г. исмли аёл рози бўлмагандан сўнг уни “Ипок” маҳалласида жойлашган “Шох нур файз” МЧЖ биносининг хонасига олиб бориб, жинсий алоқа қилганлигини, жинсий алоқадан сўнг хонадан ташқарига чиқариб юборганлигини, хонада унга тегишли бўлган нарса-буюмлар қолганлигини ҳамда нарсаларини қайтарилишида ва фуқаро Ш.О.га нисбатан қонуний чора кўрилишида амалий ёрдам сўраган. Фуқаро П.Г. исмли аёлнинг аризаси шу куни туман ИИБ навбатчилик қисмининг китобида қайд қилиниб, терговга қадар текширув ҳаракатларини ўтказиш тергов гуруҳига юклатилган. 2021 йил 9 май кунида фуқаро П.Г. исмли аёлнинг ва Ш.О.ларнинг танасида тан жароҳатлари ва уларнинг излари мавжудлигини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Суд-тиббиёт экспертизасининг 2021 йил 9 май кунидаги хулосасига кўра фуқаро П.Г. исмли аёлнинг ўнг елка ўрта учлиги икки томондан қонталаш аниқланган, оғирлик даражасига кўра “енгил” тан жароҳати тоифасига кириши кўрсатилган, П.Г. исмли аёлнинг танасининг бошқа жойларида тан жароҳатлари аниқланмаган.Суд-тиббиёт экспертизасининг 2021 йил 9 май кунидаги хулосасига кўра фуқаро О.Ш.нинг танасида бирон-бир тан жароҳатлари ва уларнинг излари аниқланмаган.2021 йил 9 май кунида фуқаро П.Г. исмли аёлнинг кўрсатувларига асосан Олтинсой дарёсини олди ва “Ипок” маҳалласида жойлашган “Шох нур файз” МЧЖга тегишли бўлган бинонинг хонаси ЖПК талабларига асосан тергов-тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилган. Ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида олинган нарса-буюмларда ишга алокадорлиги ва холатга ойдинлик киритиш максадида бир катор тегишли экспертизалар тайинланган.Ҳозирда Олтинсой туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Sputnik Ўзбекистон Telegram канали – обуна бўлинг, ўқинг, изоҳ қолдиринг!>>
https://sputniknews.uz/20210517/andijonda-zorlangan-18-yoshli-kelin-voqeasi-senat-nazoratiga-olindi-18769482.html
https://sputniknews.uz/20210517/andijonda-bir-guruh-erkak-yosh-kelinni-zorlaganlikda-gumon-qilinmoqda-18761271.html
ўзбекистон
сурхондарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/811/84/8118481_66:0:1133:800_1920x0_80_0_0_278f037b6802e210a3590c147a4d1085.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , ўзбекистон, сурхондарё
ҳодисалар , ўзбекистон, сурхондарё
“Ожиза аёлнинг номусига тегди”: Сурхондарё вилояти ИИБ видео юзасидан маълумот берди
14:16 24.05.2021 (янгиланди: 14:36 24.05.2021) Сурхондарё вилояти ИИБ ижтимоий тармоқларда “Ожиза аёлнинг номусига тегди” сарлавҳаси остида тарқалган видеомурожаат юзасидан расмий муносабат берди.
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Сурхондарё вилояти
ИИБнинг масъул ходимлари томонидан ушбу видеомурожаат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилганида қуйидагилар маълум бўлди.
2021 йил 9 май куни фуқаро П.Г. исмли аёлнинг Олтинсой туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йил 8 май куни соат 23-00 ларда “Ипок” маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.О. “Нексия” русумли автомашинада Олтинсой дарёси бўйига олиб бориб, номусига тегмоқчи бўлганлигини, П.Г. исмли аёл рози бўлмагандан сўнг уни “Ипок” маҳалласида жойлашган “Шох нур файз” МЧЖ биносининг хонасига олиб бориб, жинсий алоқа қилганлигини, жинсий алоқадан сўнг хонадан ташқарига чиқариб юборганлигини, хонада унга тегишли бўлган нарса-буюмлар қолганлигини ҳамда нарсаларини қайтарилишида ва фуқаро Ш.О.га нисбатан қонуний чора кўрилишида амалий ёрдам сўраган.
Фуқаро П.Г. исмли аёлнинг аризаси шу куни туман ИИБ навбатчилик қисмининг китобида қайд қилиниб, терговга қадар текширув ҳаракатларини ўтказиш тергов гуруҳига юклатилган.
2021 йил 9 май кунида фуқаро П.Г. исмли аёлнинг ва Ш.О.ларнинг танасида тан жароҳатлари ва уларнинг излари мавжудлигини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Суд-тиббиёт экспертизасининг 2021 йил 9 май кунидаги хулосасига кўра фуқаро П.Г. исмли аёлнинг ўнг елка ўрта учлиги икки томондан қонталаш аниқланган, оғирлик даражасига кўра “енгил” тан жароҳати тоифасига кириши кўрсатилган, П.Г. исмли аёлнинг танасининг бошқа жойларида тан жароҳатлари аниқланмаган.
Суд-тиббиёт экспертизасининг 2021 йил 9 май кунидаги хулосасига кўра фуқаро О.Ш.нинг танасида бирон-бир тан жароҳатлари ва уларнинг излари аниқланмаган.
2021 йил 9 май кунида фуқаро П.Г. исмли аёлнинг кўрсатувларига асосан Олтинсой дарёсини олди ва “Ипок” маҳалласида жойлашган “Шох нур файз” МЧЖга тегишли бўлган бинонинг хонаси ЖПК талабларига асосан тергов-тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилган. Ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида олинган нарса-буюмларда ишга алокадорлиги ва холатга ойдинлик киритиш максадида бир катор тегишли экспертизалар тайинланган.
Ҳозирда Олтинсой туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.