https://sputniknews.uz/20210524/insoniyat-kelajakda-yanada-xavfli-virusga-duch-kelishga-tayyor-bolishi-kerak---bsst-18883422.html
Инсоният келажакда янада хавфли вирусга дуч келишга тайёр бўлиши керак - БССТ
Инсоният келажакда янада хавфли вирусга дуч келишга тайёр бўлиши керак - БССТ
Sputnik Ўзбекистон
Инсоният келажакда дуч келадиган янги вирус коронавирусга қараганда юқумлироқ ва янада қирғинбарот бўлади. 24.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-24T18:33+0500
2021-05-24T18:33+0500
2021-05-24T18:33+0500
дунёда
covid-19 умумжаҳон пандемияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/17/15036564_0:0:2992:1683_1920x0_80_0_0_27ceeed2d757b315879c84f15a76274a.jpg
ТОШКЕНТ, 24 май – Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори дунёда коронавирусдан кўра хавфлироқ вирус пайдо бўлиши мумкинлигини ва уни инсоният фақат биргаликда енгиши мумкинлигини башорат қилди. Бу ҳақида Тедрос Аданом Гебрейесус Женевада бўлиб ўтган Умумжаҳон Соғлиқни сақлаш ассамблеяси мажлисида хабар қилди. “Дунё пандемия хавфига биринчи маротаба дуч келаётгани йўқ. Эволюцион прогнозларга кўра, янги вирус пайдо бўлади ва у коронавирусга қараганда янада юқумлироқ янада қирғинбарот бўлади”, - деди Гебрейесус Женевада.ЖССТ Умумжаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 74-сессияси 24 май – 1 июн куналрида бўлиб ўтади. Мажлисда асосий эътибор пандемияга қарши қураш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган бўлади. Форум онлайн кўринишда 194 давлатлар иштирокида бўлиб ўтмоқда. Маълумот учун 23 май ҳолатига бутун дунёда коронавирусга чалинганлар сони 166 346 635 кишини ташкил қилмоқда, улардан 3 449 117 вафот этган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/17/15036564_261:0:2992:2048_1920x0_80_0_0_fc75aaa39dc7fd5c830bb15c697567ad.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, covid-19 умумжаҳон пандемияси
дунёда, covid-19 умумжаҳон пандемияси
Инсоният келажакда янада хавфли вирусга дуч келишга тайёр бўлиши керак - БССТ
Инсоният келажакда дуч келадиган янги вирус коронавирусга қараганда юқумлироқ ва янада қирғинбарот бўлади.
ТОШКЕНТ, 24 май – Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори дунёда коронавирусдан кўра хавфлироқ вирус пайдо бўлиши мумкинлигини ва уни инсоният фақат биргаликда енгиши мумкинлигини
башорат қилди.
Бу ҳақида Тедрос Аданом Гебрейесус Женевада бўлиб ўтган Умумжаҳон Соғлиқни сақлаш ассамблеяси мажлисида хабар қилди.
“Дунё пандемия хавфига биринчи маротаба дуч келаётгани йўқ. Эволюцион прогнозларга кўра, янги вирус пайдо бўлади ва у коронавирусга қараганда янада юқумлироқ янада қирғинбарот бўлади”, - деди Гебрейесус Женевада.
"Дунёда пандемия кучайиб кетишига энг асосий сабаблардан бири – халқаро ҳамкорликнинг ва маълумот алмашиш, бир-бирига ресурс ва технологиялар бериш истагининг йўқлигидир. Агар инсоният эски йўлда боришда давом этса, биз яна пандемияга тайёр бўлмаган, хавфли ва адолатсиз дунёга келамиз. Дунёда тинчликни сақлаб қолиш, етакчиликни ва барча давлатлар иштирокини талаб қилади”, деб таъкидлади Гебрейесус.
ЖССТ Умумжаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 74-сессияси 24 май – 1 июн куналрида бўлиб ўтади. Мажлисда асосий эътибор пандемияга қарши қураш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган бўлади. Форум онлайн кўринишда 194 давлатлар иштирокида бўлиб ўтмоқда.
Маълумот учун 23 май ҳолатига бутун дунёда коронавирусга чалинганлар сони 166 346 635 кишини ташкил қилмоқда, улардан 3 449 117 вафот этган.