“Ҳисобдан чиқаришга тўғри келади”: АҚШ армияси ўз танкининг жангга шай эмаслигини тан олди
© The U.S. ArmyАртиллерийская самоходка Stryker M1128 Mobile Gun System
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Етарлича зирҳланмаган, тўсиқлардан ўта олишининг ёмонлиги, қуролнинг ҳаддан зиёд қудратлиги ва ортиқча вазни – Пентагон муддатидан аввал “Страйкер” зирҳли автомашина негизидаги ўзиюрар артеллерия қурилмаларни ҳисобдан чиқаришга мажбур. Бу ғилдиракли танкларни 2000 йиллар бошида ишлаб чиқишган, бироқ Ироқдаги биринчи жанговар қўллаш бутун туркум конструкциялари мукаммал эмаслигини аниқлади. Америка зирҳли техникасининг заифликлари РИА Новости материалида.
Ғилдиракдаги замбарак
“Страйкер” зирҳли машиналарни Пентагон 2002 йилда қуролланишга олди. Улар Канаданинг LAV III зирҳли автомашинаси негизида ишлаб чиқилган. У ўз навбатида 1970 йилларда лойиҳаштирилган Швейцариянинг “Пиранья” БТРларининг модернизация қилинган версиясини ифодалайди.
Америка БТР тимсолидан унчалик фарқ қилмасди. Баландлиги бирор оширилди, зирҳли ҳимоя кучайтирилди, туби тузатилди. Экипаж – икки киши, десант бўлимида тўққиз жангчи жойлашади. 350 от кучига эга дизель двигатель “Страйкерни” икки олд кўприк ўчирилган вақтда катта йўл бўйлаб соатига 100 километргача қўзғалтиради. Ёқилғи қарийб 500 километргача етади.
Олд томондаги зирҳ 14 миллиметрли зирҳли ўқ-дорилар ёки 155 миллиметрли снарядларнинг тегишига дош беради. Борт ва орқа қисм десантларни 7,62 миллиметр калибрли ўқдан ҳимоя қилади, холос.
Оғир қуролланган версияси ҳам бор – 105 миллиметр сойли танк замбараги. Пентагон душманнинг мустаҳкамланган позициялари, бункерлар ва зирҳли техникаларига ҳужум қилиш учун мўлжалланган айнан шу модификациядан воз кечишга қарор қилди. Қурол ва автоматни ўқлаш билан боғлиқ тизим муаммолари аниқланди. “Абрамс” замбараклари, масалан, ҳозиргача эскича – қўл билан ўқланади. Ҳарбийлар харажатларни ҳисоб-китоб қилиб, САУни модернизация қилишнинг ҳожати йўқ деган қарорга келишди. Оғир “Страйкер”ни “Джавалин” кўчма танкка қарши мажмуалари билан алмаштириш осонроқ.
© Sputnik / Оксана Джадан / Медиабанкка ўтишПоказательный марш военнослужащих армии США Dragoon Ride в Латвии
Показательный марш военнослужащих армии США Dragoon Ride в Латвии
© Sputnik / Оксана Джадан
/ Ишончни оқламади
2000 йиллар бошида Пентагон икки мингдан зиёд зирҳли автомашинага буюртма берди. Ўшанда ихтисослашган механизалаштирилган бригадаларни шакллантиришди (Stryker brigade combat team, SBCT).
Улар ихтиёрида уч юзта ғилдиракли БТР бўлган ҳар бир бундай қўшилма 4,5 мингдан зиёд аскар ва зобитлардан иборат. Тактик нуқтаи назаридан SBCT “Хамва” автомобилларидаги пиёда ва оғир зирҳли танк гуруҳи ўртасидан ўрин эгаллайди. Бу бригадалар дунёнинг исталган нуқтасида турли жанговар вазифаларни самарали ҳал қилишга ва зудлик билан кенгайишга қодир деб ҳисобланади.
2004 йили биринчи қўшилмани Ироққа жўнатишди. Бир йил мобайнида жанговар ҳаракатларда “страйкер-бригада” тактикасини қўллашни машқи қилишди, янги зирҳли автомашиналарни синовдан ўтказишди. Қўмондонлик ўшанда ҳарбий қисм ва БТРнинг, айниқса шаҳар жангларидаги юқори самарадорлигини қайд этганди. Аммо аскарлар машина конструкциясидаги нуқсон, ўт очишнинг сустлиги ва заиф зирҳланганлик устидан шикоят қилишарди.
Пентагоннинг махсус комиссияси ҳисоботи лойиҳанинг ёпиб юборишига сал қолди. Аниқланишича, бТР фақат текис йўл ва катта йўлларда яхши. Кесишган жойда лойга ёки қумга ботиб қолади. “Страйкер” Канада ва Швейцария муқобилларига қараганда жиддий оғирлашиб қолди.
© Sputnik / Медиабанкка ўтишВоеннослужащие рядом с легкой бронированной машиной LAV-25 во время учений Agile Spirit 2016 под эгидой НАТО на полигоне "Орфоло" в Грузии.
Военнослужащие рядом с легкой бронированной машиной LAV-25 во время учений Agile Spirit 2016 под эгидой НАТО на полигоне "Орфоло" в Грузии.
© Sputnik
/ Конструкторнинг яна бир йўл қўйган жиддий хатоси – экипажни фақат ўқотар қуролдан яхши ҳимоя қилган зирҳ. Ҳақиқий жангларда душман гранатомётлардан ўт очишни афзал биларди. РПГ снаряди корпусни осонлик билан тешиб ўтарди, шунинг учун машинани зудлик билан тўрли панеллар билан жиҳозлашга тўғри келарди.
Бундан ташқари, БТРнинг юқори оғирлиги тез-тез ҳаракат вақтида тўсиққа учраш ёки минада портлаш билан якунланарди. Бунинг устига хавфсизлик камарлари муносиб равишда бурилишларда одамларни қайд этмасди, бундан бир неча аскар ҳалок бўлган.
© Sputnik / Оксана Джадан / Медиабанкка ўтишБронетранспортер "Страйкер" в военных учениях Operation Summer Shield на полигоне Адажи в Латвии.
Бронетранспортер "Страйкер" в военных учениях Operation Summer Shield на полигоне Адажи в Латвии.
© Sputnik / Оксана Джадан
/ Шлейф муаммолари
“Яра-чақаларни” даволашга уринишди. Масалан, заводда осма зирҳларни ўрнатиш бошланди. Бу оғирлашишга олиб келди ва ҳаво бўйлаб машиналарни ташлашда қийинчилик туғдирди.
Янги электроника ва тунда кўриш асбоблари ҳам вазиятни унчалик ўнгламади. “Страйкер” бир тўда ҳал қилинмаган муаммолари билан машиналигича қолди. Боз устига модернизация қўшимча сармоя киритишни талаб қиларди.
Қолаверса, Америка армиясида замонавий уруш талабарига мувофиқ равишда қўшинларни зирҳли автомашиналар билан жиҳозлаш биринчи йил долзарб эмас. Пентагон қатор лойиҳаларни амалга оширишга уринди, бироқ бари муваффақиятсиз бўлди.
Хўш, 2004 йили америкалик генераллар армиянинг катта ислоҳотини ният қилишди. “Future combat systems” (FCS) лойиҳаси доирасида зирҳли машиналарнинг учувчили ва учувчисиз вариатлари туркумини яратишга аҳд қилишди. Ишланмаган юз миллиардлаб доллар сарфлашди, 2015 йилда янги техникадаги биринчи бригадани ишга туширишни режалаштиришди, 2030 йилга келиб 15 та қўшилмани шакллантиришни мўлжаллашди. Аммо кутилмаганда лойиҳани ёпишди. Бу мудофаа стратегияси алмашиши билан боғлиқлиги расман қилиб кўрсатилди.
Сўнгра “Ground Combat Vehicle” (GCV) истиқболли жанговар пиёда машина лойиҳасини ишга туширишди. У эскирган M2 Bradly нинг муҳофазаланганлик бўйича устун бўлиши керак эди. Шунингдек, енгилроқ, ихчамроқ ва манёрлироқ бўлиши ҳам керак эди. Натижада GCV серияли ишлаб чиқариш учун жуда қиммат экан. 2014 йилда ҳамма ишлар тақатақ тўхтатилди.
© Boeing, GDLSБронемашина Stryker MSL
Бронемашина Stryker MSL
© Boeing, GDLS
Ҳозир америкаликлар яна бир “Optionally Manned Fighting Vehicle” (OMFV) лойиҳасини амалга оширишмоқда. У сунъий онгли ва масофадан бошқариладиган гусеницали БМПни яратишни назарда тутади.
Ҳозирча Пентагоннинг эски М113 ва M2 Bradly да пиёдани ташиш ва жанг қилишига ҳамда “кичик калибрли” “Страйкер” модернизация билан шуғулланишига тўғри келмоқда. "A1"нинг янгиланган версиясини бундан бир неча йил аввал тақдим этишди: 30 миллиметрли қурол, охиригача ишлоб берилган зирҳ, янада бақувватроқ двигатель, кучайтирилган транмиссия. Шунингдек, ПВОнинг кичик радиус ҳаракатидаги варианти кўзда тутилган. Лекин бу “Страйкер” олдинги версияларга қараганда жанговар ҳаракатлар учун кўпроқ мос келиши ёки келмаслиги номаълум. Ахир, аслини олганда, конструкция олдинги-ку.
© U.S. Army / Sgt. Paige BehringerКолонна бронемашин армии США Stryker в Латвии
Колонна бронемашин армии США Stryker в Латвии