https://sputniknews.uz/20210524/gullar-iforiga-burkangan-namangan-xalqaro-festivalning-yorqin-lahzalari--18872281.html
Гуллар ифорига бурканган Наманган: халқаро фестивалнинг ёрқин лаҳзалари
Гуллар ифорига бурканган Наманган: халқаро фестивалнинг ёрқин лаҳзалари
Sputnik Ўзбекистон
Наманган шаҳрида 60-Халқаро гуллар фестивали бошланди. Фестиваль бир ҳафта давом этиши кутилмоқда. 24.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-24T10:27+0500
2021-05-24T10:27+0500
2021-05-24T12:50+0500
видео
мултимедиа
наманган вилояти
халқаро гуллар фестивали
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/18/18876115_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_b466a9141cb77b11eef354ca88d93a4b.jpg
Фестивалга Наманган билан биродарлашган хорижий вилоятлар ва шаҳарлар делегациялари ҳам таклиф этилган. Гуллар фестивалига 500 000 дан зиёд меҳмонлар келиши кутилмоқда.Бир ҳафта давомида меҳмонларни ажойиб ва бетакрор тадбирлар кутиб турибди. Гуллар автопаради ва кўргазмалари, гул етиштириш ва ландшафт дизайни бўйича маҳорат дарслари, фольклор ансамбллари ва ўзбек эстрадаси юлдузларининг чиқишлари, миллий ҳунармадчилик ва халқ амалий санъати асарлари намойиши шулар жумласидан.Наманган халқаро аэропорти олдида турфа хил гуллар билан безатилган 200 дан ортиқ автомашиналар карвони шаҳар маркази томон йўл олди. Автокарвонда замонавий ва антиквар, оддийдан тортиб махсус техникаларни кўриш мумкин бўлади. Аэропорт—Ислом Каримов кўчаси—Темир йўл вокзали айланмаси—Амир Темур—Нодим Намангоний кўчалари бўйлаб ҳаракатланадиган автокарвон шаҳар марказидаги очилиш маросими ўтказиладиган жойгача етиб келди.Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов бу йил 60 йилга тўлган фестиваль минтақа учун муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.Фестиваль ташриф буюрган хорижлик меҳмонларни ҳам ҳайратга солди. Уларни турфа гуллар, ранг-баранг чиқишлар, гуллар автопаради мафтун айлади ва улар ўз ҳайратларини яширишмаяпти. Фестиваль якунида тадбирда фаол иштирок этган гулчилар қимматбаҳо совғалар, жумладан, автомобиллар билан тақдирланиши кўзда тутилган.
https://sputniknews.uz/20210523/namanganda-xalqaro-gullar-festivali-boshlanmoqda-18861486.html
наманган вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/18/18876115_160:0:1120:720_1920x0_80_0_0_e4aef15a055fea7d4642ec5d4e940cb7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
видео, мултимедиа, наманган вилояти, халқаро гуллар фестивали
видео, мултимедиа, наманган вилояти, халқаро гуллар фестивали
Гуллар ифорига бурканган Наманган: халқаро фестивалнинг ёрқин лаҳзалари
10:27 24.05.2021 (янгиланди: 12:50 24.05.2021) Наманган шаҳрида 60-Халқаро гуллар фестивали бошланди. Фестиваль бир ҳафта давом этиши кутилмоқда.
Фестивалга Наманган билан биродарлашган хорижий вилоятлар ва шаҳарлар делегациялари ҳам таклиф этилган. Гуллар фестивалига 500 000 дан зиёд меҳмонлар келиши кутилмоқда.
Бир ҳафта давомида меҳмонларни ажойиб ва бетакрор тадбирлар кутиб турибди. Гуллар автопаради ва кўргазмалари, гул етиштириш ва ландшафт дизайни бўйича маҳорат дарслари, фольклор ансамбллари ва ўзбек эстрадаси юлдузларининг чиқишлари, миллий ҳунармадчилик ва халқ амалий санъати асарлари намойиши шулар жумласидан.
Наманган халқаро аэропорти олдида турфа хил гуллар билан безатилган 200 дан ортиқ автомашиналар карвони шаҳар маркази томон йўл олди. Автокарвонда замонавий ва антиквар, оддийдан тортиб махсус техникаларни кўриш мумкин бўлади. Аэропорт—Ислом Каримов кўчаси—Темир йўл вокзали айланмаси—Амир Темур—Нодим Намангоний кўчалари бўйлаб ҳаракатланадиган автокарвон шаҳар марказидаги очилиш маросими ўтказиладиган жойгача етиб келди.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов бу йил 60 йилга тўлган фестиваль минтақа учун муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
"Биринчидан, бу вилоятдаги тадбиркорликни яхши қўллаб-қувватлайди. Биргина гул хўжаликларида минглаб кишилар меҳнат қилади ва бу билан ўз оилаларини боқишади. Боз устига бу мамлакатда туризмни ривожлаштириш учун фойдали. Тўғри, ҳозир пандемия туфайли оғир дамлар, лекин, президентимиз айтганидек, биз бундай шароитларда яшашни ўрганишимиз керак, ва, ўйлайманки, бу бундай ҳаёт учун яхши мисолдир”, - деди Абдураззоқов.
Фестиваль ташриф буюрган хорижлик меҳмонларни ҳам ҳайратга солди. Уларни турфа гуллар, ранг-баранг чиқишлар, гуллар автопаради мафтун айлади ва улар ўз ҳайратларини яширишмаяпти.
Фестиваль якунида тадбирда фаол иштирок этган гулчилар қимматбаҳо совғалар, жумладан, автомобиллар билан тақдирланиши кўзда тутилган.