Россиядаги циркда урғочи шер ҳайвонларни ўргатувчига ташланди – видео

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишЛьвица
Львица - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.05.2021
Oбуна бўлиш
Урғочи шер шоу вақтида ҳайвонларни ўргатувчига ташланиб, унинг қўли ва оёғини тишлаб олган.
ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Хусусий Урал цирк-шапитонинг урғочи шери Новосибирск вилоятидаги чиқиш вақтида ҳайвонларни ўргатувчига ташланди.
РИА Новости хабарига кўра, шер ташланган эркак касалхонага олиб борилган ва у ерда унинг жароҳатларига ишлов берилган. Унинг қўли ва оёғи жароҳатланган. Ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.
Таъкидланишича, шер эндиликда циркда чиқиш қилмайди, эҳтимол, уни ҳайвонот боғига топшириб юборишади.
Янгиликлар лентаси
0