Андижон шаҳар прокурори лавозимидан озод этилди

© Sputnik / Алексей ФилипповПапка с документами
Папка с документами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2021
Oбуна бўлиш
Бош прокурор буйруғи билан Андижон шаҳар прокурори лавозимидан озод этилди
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2021 йил 21 май кунги буйруғи билан Андижон шаҳар прокурори лавозимида ишлаб келаётган адлия маслаҳатчиси Қурбонали Асқаров ўз хоҳишига кўра берган аризасига асосан лавозимидан озод этилди.
“Қайд этиш жоизки, Қ.Асқаровнинг лавозимидан озод этилиши 2021 йил 17 май куни халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида рўй берган ҳолатлар билан боғлиқ эмас”, - дейилган БП хабарида.
Sputnik Ўзбекистон Telegram канали - ўқинг, изоҳ ёзинг ва дўстларингиз билан ўртоқлашинг!
Янгиликлар лентаси
0