Андижон боғчаларида бир кун: янги Ўзбекистон болалари қандай таълим-тарбия олишмоқда

© Sputnik / Дильшода РахматоваПресс-тур в дошкольные образовательные учреждения Андижанской области
Пресс-тур в дошкольные образовательные учреждения Андижанской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2021
Oбуна бўлиш
Андижон вилоятидаги мактабгача таълим ташкилотларига ташкиллаштирилган пресс-тур.
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон мухбири Дилшода Раҳматова Андижон вилоятидаги мактабгача таълим ташкилотларига ташкиллаштирилган пресс-турда иштирок этиб, ўз репортажида таассуротлари билан ўртоқлашди.
© Sputnik / Дильшода РахматоваПресс-тур в дошкольные образовательные учреждения Андижанской области
Пресс-тур в дошкольные образовательные учреждения Андижанской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2021
Пресс-тур в дошкольные образовательные учреждения Андижанской области
Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ташкиллаштирилган пресс-турда ҳамкасбларим қаторида биринчи объект – “Изюминка”га йўл олар эканмиз, йўл-йўлакай беихтиёр болалик даврим эсга тушди. Мен борган боғча гарчи икки қаватли бўлса-да, жуда оддий эди, мушук Леопольд ва сичқонлар – ўша даврнинг энг машҳур мультқаҳрамонлари сурати туширилган очиқ веранда ва унинг шифтига илинган рангли байроқчалардан бошқа бирор арзигулик нарсалар хотирамда сақланиб қолмаган, ҳисоб.
Аммо Андижон вилоятида барпо этилган мактабгача таълим ташкилотларига ҳали сиртдан қараб, кўз олдимизда гавдаланган эртаклардаги қасрларга монанд биноларни кўриб, бу ерга келган кичкинтойлар ўзларини кун давомида сеҳрли оламда юргандек ҳис этишларига шубҳа қилмадик. Ҳарҳолда яна болалик давримга қайтиб қолганимда, бундай гўзал масканда бир кунни бажонидил ўтказган бўлар эдим.
Детский сад - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2021
Боғчага қабул қилиш учун имтиёзли рўйхат янгиланди
Олдиндан айтиш жоизки, пресс-тур давомида биз, журналистлар, кун давомида вилоятдаги ўнга яқин мактабгача таълим ташкилотларида бўлиб, кичкинтойларнинг ҳаётини ва уларнинг таълим олиш жараёнини кўздан кечирдик. Боғчалардаги ҳар бир детал: кенг ва замонавий мультқаҳрамонлар суратлари акс этган хоналар, ҳатто кичкинтойлар бўйига монанд митти эшикчалар ва умивальниклар ҳам болажонларни ўйлаган ҳолда, уларга қулайлик яратиш мақсадида ишланганини кўриш мумкин.
Айрим хусусий турдаги таълим ташкилотлари очиқ ва ёпиқ турлаги бассейн, ресторан типидаги ошхона билан жиҳозланган. Аксарият МТТда ҳафтада бир марта тушлик вақтида “швецкий стол” тажрибаси қўлланилади ва болаларга овқатланиш маданияти ўргатилади.
Деярли ҳар бир боғчада алоҳида ЙҲХБ ходими дарс берадиган йўл ҳаракати қоидаларини ўргатувчи майдончаларни кўриб, янги авлод автомобил бошқаришда биздан кўра маданийроқ бўлар экан, дея енгил тортдик ҳатто. Аммо албатта, энг қизиғи бу болакайларнинг таълим жараёни эди. Боғчаларда 3 та тил (рус-тили, инглиз-тили, корейс-тили) тўгараклари мавжуд, бадиий гимнастика, карате спорт тўгараклари, информатика дарслари, қишки бассейн, мусиқа ва рақс тўгараклари, логопед хизматлари бор.
© Sputnik / Дильшода РахматоваПресс-тур в дошкольные образовательные учреждения Андижанской области
Пресс-тур в дошкольные образовательные учреждения Андижанской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2021
Пресс-тур в дошкольные образовательные учреждения Андижанской области
Ажабланарлиси, ота-оналарнинг аксарияти боғчага боласини олиб келгач, шу билан бўлди, дея ўз ишларига шўнғиб кетишмас экан. Аксинча, байрамларда дастурларни ташкил қилишда ёрдам беришар, болалари қандай таълим-тарбия олишаётганини ҳатто кун давомида кузатиб, таомномаларгача қизиқиб, ўз фикрларини боғча маъмуриятига қолдирар эканлар. Албатта, таълим ташкилоти қанчалик ҳашаматли ёки эртакмонанд бўлмасин, жажжи инсоннинг болалиги қандай кечиши унинг ёнида турган катта ёшдагиларнинг донолиги, улкан сабри ва ижодий салоҳиятига боғлиқдир.
Андижон вилоятидаги мактабгача таълим ташкилотларида болалар болалиги бахтли кечаётганига гувоҳ бўлдик, асосийси шу эмасми?
© Sputnik / Дильшода РахматоваПресс-тур в дошкольные образовательные учреждения Андижанской области
Пресс-тур в дошкольные образовательные учреждения Андижанской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.05.2021
Пресс-тур в дошкольные образовательные учреждения Андижанской области
Янгиликлар лентаси
0