Биз иқтисодларимизнинг ўзаро тўлдириш хусусиятидан фойдаланишимиз керак - Лукашенко

© RTАлександр Лукашенко
Александр Лукашенко - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2021
Oбуна бўлиш
Шунингдек Белоруссия раҳбари ЕОИИ ичида умумий энергия манбаалари бозорини имкон қадар тезроқ шакллантириш таклифи билан чиқди.
ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Иқтисодларимизнинг ўзаро тўлдириш хусусияти ЕОИИнинг тез ва сифатли иқтисодий прогрессини таъаминлайди, деди Беларус раҳбари 21 май куни бўлиб ўтган ЕОИИ Олий иқтисодий кенгаши мажлисида.

Энергия манбаалари умумий бозори

Айни дамда ЕОИИда миллий валюталарни қўллаб-қувватлаш, ҳисоб-китоблар хавфсизлигини таъминлаш – энг муҳим вазифадир.
“Ушбу муносабат билан биз ЕОИИда умумий тўлов ҳудуди ташкил этилишини, жумладан миллий валюталарда ҳисоб-китоб қилишни стумуляция қилишни – қўллаб қувватлаймиз”, - деди Лукашенко.
Флаги стран-участниц ЕАЭС и государств-наблюдателей при союзе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2021
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Мирзиёев ЕОИИга аъзо-давлатлар ўртасида доимий авиақатновларни тиклашни таклиф қилди
ЕОИИ давлатлари иқтисоди бир-бирини тўлдирувчи бўлгани туфайли, ушбу ҳолат Иттифоқда сифатли иқтисодий ўсишни таъминлаши мумкин.
“Ушбу ва олдин қабул қилинган мақсадларга эриши учун умумий энергия манбаалари бозорини ташкиллаштиришни фаоллаштириш керак” – деди Лукашенко.
Ундан ташқари, Лукашенко ЕОИИ ички бозорида тўсиқ ва чекловларни бекор қилиш тарафдори эканини яна бир бор таъкидлади.

Коллектив Ғарб босими

Беларус етакчиси айни дамда ушбу республика Ғарбнинг кучли босимини ҳис қилаётганини ва ушбу муаммо эртами кечми ЕОИИнинг барча давлатларига таалуқли бўлишини айтди.
Лукашенко сўзларига кўра, Ғарб чекловлари биринчи навбатда савдо-сотиқ, банк, молия ва ишлаб чиқариш кооперациясига таъсир қилмоқда.
“Коллектив Ғарб бизнинг иттифоқ мустаҳкамланишини ва дунёда унга янги рақиб пайдо бўлишини истамайди. Бу аниқ. Ушбу ҳолатни назарда тутган ҳолда, ташқи босимнинг салбий оқибатларига қандай жавоб беришни, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва керак бўлса чеклов чоралари жорий этишни олдиндан ўйлаб қўйиш керак”, - деди Беларус президенти.

ЕОИИ: ички ва ташқи кооперация

Беларус раҳбарига кўра, ЕОИИ ҳудудида илмий, техник ва саноат кооперацияни кенгайтириш керак. Биргаликда кенг кўламли ва имиджга таъсир қилувчи лойиҳалар ишлаб чиқариш керак. Бу борада ЕОИИда йўлга қўйилган космик соҳада ахборот алмашиш лойиҳаси – яхши мисол.
Беларусь раҳбари ЕОИИни дунё интеграция марказига айлантириш ҳамда Хитойнинг “Битта белбоғ битта йўл” лойиҳаси билан ҳамкорликни йўлга қўйиш кераклигини таъкидлади.
Президент РФ В. Путин встретился с первым президентом Республики Казахстан Н. Назарбаевым - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.05.2021
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Яқин вақт ичида бутун дунё озиқ-овқат дефицитини ҳис қилади – Назарбаев
“Бу соҳада биз жуда секин ҳаракатланаяпмиз. Аниқ лойиҳаларни аниқлаш амалиётни ошириш керак”, - деди Лукашенко.
Хитой билан рақамли коридорларни ривожлантириш, ўз маҳсулотларини Хитойга экспорт қилишни йўлга қўйиш керак.

ЕОИИ озиқ-овқат хавфсизлиги

Беларус раҳбари БМТ пандемиянинг бошида дунёнинг айрим ҳудудларида озиқ-овқат етишмаслиги муаммоси пайдо бўлиши мумкинлиги ҳақида гапирганини эсга олди.
“Ушбу прогнозлар амалга оша бошлади. Турли манбаалардан маълум бўлишича, бугунги кунда ер шарида 500 мингга яқин кишилар озиқ-овқат маҳсулотлари етишмовчилигини ҳис қилмоқда”, - деди Лукашенко.
Шу билан бирга Беларус раҳбари Евроосиё иқтисодий комиссиясига мурожаат қилиб “Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисидаги” техник регламентни тезроқ ишлаб чиқишни сўради.
“Бу борада турли хавфли тенденциялар бор. Биз эса бир йилдан бери ушбу ҳужжат билан оворамиз. Ички бозорда одамларни озиқ-овқат билан таъминлаш билан халқаро майдонда ҳам фойдадан қурур қолмаслигимиз керак” – деди Лукашенко.
Шунингдек, Беларусь раҳбари ЕОИИ билан савдо сотиқ алоқаларини ўрнатишга уринаётган давлатлар билан тезроқ битимлар тузиш кераклигини таъкидлади. Хусусан, Ҳиндистон, Хитой, Миср ва бошқа давлатлар билан.
Янгиликлар лентаси
0