МО давлатлари ўз хавфсизлигини АҚШ ҳарбийларисиз таъминлай олади – Россия ТИВ

© Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишЗаместитель министра иностранных дел РФ Андрей Руденко
Заместитель министра иностранных дел РФ Андрей Руденко - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.05.2021
Oбуна бўлиш
Марказий Осиё давлатлари ўз хавфсизлигини америкалик ҳарбийларисиз таъминлай олади – Руденко.
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко Афғонистондаги АҚШ қўшинларининг Марказий Осиё давлатларига эҳтимолий жойлаштирилиши юзасидан изоҳ берди.
Унинг сўзларига кўра, Марказий Осиё давлатларига ўз хавфсизлигини таъминлаши учун Америка ҳарбийлари керак эмас.

“Менимча, Марказий Осиё давлатлари уларнинг ҳудудида АҚШ қўшинларисиз ўз чегаралари ва ички хавфсизлигини таъминлаши мумкин”, - деди Андрей Руденко “Валдай” халқаро мунозара клубининг Марказий Осиё конференцияси кулуарида.

Бундан аввал “хизмат АҚШ Афғонистондан олиб чиқиб кетилаётган қўшинларини қўшни давлатларга жойлаштиришга ҳаракат қилаётгани ҳақида маълумотларга эга”, - деди РФ ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин. Россия нафақат унинг шериклари, балки КХШТ бўйича иттифоқчилари ҳам бунга рози бўлмаслигига умид қилмоқда, деди у.
Ундан олдин Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги: республика ҳудудида хорижий ҳарбий базалар жойлаштириш мумкин эмас, деб баёнот берганди.
Ўзбекистон мудофаа доктринасида мамлакат ҳудудида хорижий ҳарбий объектларини жойлаштириш назарда тутилмаган. Шунингдек, республиканинг ҳарбий соҳадаги сиёсати мамлакат қуролли кучларининг тинчликпарварлик операциялари ва чет элдаги қуролли можароларда қатнашмаслигига асосланган.
Янгиликлар лентаси
0