https://sputniknews.uz/20210520/mehnat-migrantlarini-mahbuslar-bilan-almashtirish-taklif-etildi-18823586.html
Меҳнат мигрантларини маҳбуслар билан алмаштириш таклиф этилди
Меҳнат мигрантларини маҳбуслар билан алмаштириш таклиф этилди
Sputnik Ўзбекистон
Россияда мигрантлар ишлайдиган соҳаларда маҳкумларни фаолроқ жалб қилиш таклиф қилинди. 20.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-20T14:05+0500
2021-05-20T14:05+0500
2023-04-05T18:33+0500
миграция
ўзбекистон
тожикистон
мигрантлар
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/08/18215754_505:662:2969:2048_1920x0_80_0_0_d166e3ceb4b3e839e2c8f37dbaa2019a.jpg
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik.РФ Жазони ижро этиш федерал хизмати (ФСИН) директори Александр Калашников Россияда мигрантлар ишлайдиган соҳаларда маҳкумларни фаолроқ жалб қилишни таклиф қилди."Яқинда Владимир Владимирович Путин Марказий Осиё минтақаси - Ўзбекистон, Тожикистон раҳбарлари билан учрашди. <...> Унда ишчи кучи етишмаётган объектларга мигрантлар оқимини йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди. Мана биз буни тақдим эта оламиз”, - деди ФСИН раҳбари.Унга кўра, айни пайтда 188 мингга яқин маҳбус жазони мажбурий меҳнатга алмаштиришни сўраш ҳуқуқига эга.Бундан ташқари, унга муносиб маош берилади.ФСИН раҳбари ҳар бир ҳудудда бу масалани кўтариш кераклигини алоҳида таъкидлади.Айни вақтда Россияда 483 минг маҳбус жазо ўтамоқда. Улардан 188 минг киши жазони мажбурий меҳнатга алмаштиришни сўраб мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.Шу билан бирга Россияда МДҲ давлатларидан келган ноқонуний меҳнат мигрантлар муаммоси мавжуд - сўнгги маълумотларга кўра, уларнинг сони 500 мингдан ошади, энг кўп (332 минг) ўзбекистонликлар. Аввалроқ Россия ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Александр Горовой “агар мигрантлар ўз мақомларини 15 июнга қадар қонунийлаштирилмаса, Россияни тарк этишлари керак”, деб баёнот берди. Кўпчилик мигрантлар миграция марказларига мурожаат қилишмоқда. Айрим марказларда ҳатто улкан навбатлар юзага келган. Sputnik Ўзбекистон Telegram канали – обуна бўлинг, ўқинг, изоҳ қолдиринг!>>
ўзбекистон
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/08/18215754_606:707:2394:2048_1920x0_80_0_0_c3a6a6aa0116f70706b29fa94800b314.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, ўзбекистон, тожикистон, мигрантлар, россия
миграция, ўзбекистон, тожикистон, мигрантлар, россия
Меҳнат мигрантларини маҳбуслар билан алмаштириш таклиф этилди
14:05 20.05.2021 (янгиланди: 18:33 05.04.2023) Россияда мигрантлар ишлайдиган соҳаларда маҳкумларни фаолроқ жалб қилиш таклиф қилинди.
ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik.РФ Жазони ижро этиш федерал хизмати (ФСИН) директори Александр Калашников Россияда мигрантлар ишлайдиган соҳаларда маҳкумларни фаолроқ жалб қилишни таклиф қилди.
"Яқинда Владимир Владимирович Путин Марказий Осиё минтақаси - Ўзбекистон, Тожикистон раҳбарлари билан учрашди. <...> Унда ишчи кучи етишмаётган объектларга мигрантлар оқимини йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди. Мана биз буни тақдим эта оламиз”, - деди ФСИН раҳбари.
Унга кўра, айни пайтда 188 мингга яқин маҳбус жазони мажбурий меҳнатга алмаштиришни сўраш ҳуқуқига эга.
"Бу ГУЛАГ бўлмайди, бу мутлақо янги муносиб шароитлар бўлади. Чунки бу киши ётоқхона яшаб, ёки квартирани ижарага олиб меҳнат қилади, ёки иш берувчи унга оиласи билан яшаш учун шароит яратиб беради", - деди Калашников.
Бундан ташқари, унга муносиб маош берилади.
ФСИН раҳбари ҳар бир ҳудудда бу масалани кўтариш кераклигини алоҳида таъкидлади.
Айни вақтда Россияда 483 минг маҳбус жазо ўтамоқда. Улардан 188 минг киши жазони мажбурий меҳнатга алмаштиришни сўраб мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Шу билан бирга Россияда МДҲ давлатларидан келган ноқонуний меҳнат мигрантлар муаммоси мавжуд - сўнгги маълумотларга кўра, уларнинг сони 500 мингдан ошади, энг кўп (332 минг) ўзбекистонликлар. Аввалроқ Россия ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Александр Горовой “агар мигрантлар ўз мақомларини 15 июнга қадар қонунийлаштирилмаса, Россияни тарк этишлари керак”, деб баёнот берди.
Кўпчилик мигрантлар миграция марказларига мурожаат қилишмоқда. Айрим марказларда ҳатто улкан навбатлар юзага келган.