https://sputniknews.uz/20210519/toshkentda-id-kartasi-bor-haydovchilarning-hujjatini-onlayn-tekshirish-boshlandi-18799344.html
Тошкентда ID-картаси бор ҳайдовчиларнинг ҳужжатини онлайн текшириш бошланди
Тошкентда ID-картаси бор ҳайдовчиларнинг ҳужжатини онлайн текшириш бошланди
Sputnik Ўзбекистон
19 майдан бошлаб ҳайдовчилар ҳужжатини ID-карта ёрдамида текшириш амалиёти Тошкент шаҳрида синов тариқасида жорий этилди. 19.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-19T12:05+0500
2021-05-19T12:05+0500
2021-05-19T12:05+0500
жамият
йҳҳб
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1390/25/13902539_0:72:3071:1799_1920x0_80_0_0_a23c366c723d2cf47955e83eb734a405.jpg
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Вазирлар Маҳкамасининг қарор билан 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ID-карталари мавжуд ҳайдовчилардан бир қатор ҳужжатлар талаб қилинмайди. 19 майдан бошлаб ҳужжатларни ID-карта ёрдамида текшириш амалиёти Тошкент шаҳрида синов тариқасида жорий этилди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.Унга кўра, ҳайдовчининг ID-картаси бўлса, қуйидаги ҳужжатларни ундан талаб этиш тартиби бекор қилинади:Таъкидланишича, "e-Protokol" ахборот тизими такомиллаштирилиб, йўл патруль ходимларига хизматда фойдаланиш учун бириктирилган планшетлар ёрдамида ID-картани ўқиш орқали фуқаронинг маълумотлардан фойдаланиш имконияти яратилди.Ўзбекистонда 2021 йил 1 январдан шахсни идентификациялашнинг ягона механизмини жорий этиш бошланган ва 2030 йилгача паспортларни ID-карталарга алмаштириш режалаштирилган. ID-карталар фақат Ўзбекистон ҳудудида амал қилади. Мамлакатдан ташқарида саёҳат қилиш учун чет элга чиқишда Ўзбекистон фуқаросининг биометрик паспорти (хорижга чиқиш паспорти) талаб қилинади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1390/25/13902539_143:0:2872:2047_1920x0_80_0_0_e4a696031aa7f6ef18643781a7e6d5ba.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, йҳҳб
Тошкентда ID-картаси бор ҳайдовчиларнинг ҳужжатини онлайн текшириш бошланди
19 майдан бошлаб ҳайдовчилар ҳужжатини ID-карта ёрдамида текшириш амалиёти Тошкент шаҳрида синов тариқасида жорий этилди.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Вазирлар Маҳкамасининг қарор билан 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ID-карталари мавжуд ҳайдовчилардан бир қатор ҳужжатлар талаб қилинмайди. 19 майдан бошлаб ҳужжатларни ID-карта ёрдамида текшириш амалиёти Тошкент шаҳрида синов тариқасида жорий этилди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
хабар бермоқда.
Унга кўра, ҳайдовчининг ID-картаси бўлса, қуйидаги ҳужжатларни ундан талаб этиш тартиби бекор қилинади:
воситасини бошқариш учун нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома;
автомототранспорт техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот;
автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга, яъни қорайтиришга рухсатнома.
Таъкидланишича, "e-Protokol" ахборот тизими такомиллаштирилиб, йўл патруль ходимларига хизматда фойдаланиш учун бириктирилган планшетлар ёрдамида ID-картани ўқиш орқали фуқаронинг маълумотлардан фойдаланиш имконияти яратилди.
"ID-карта" орқали текширилганда, маълумотлар аниқланмаган ёки тизимда узилишлар бўлган ҳолатларда барча ҳайдовчилардан инспекторга ушбу ҳужжатларни аслини тақдим этишиларини, шунингдек, вазиятни тўғри тушунишларини сўраб қоламиз", - дейилади бошқарма хабарида.
Ўзбекистонда 2021 йил 1 январдан шахсни идентификациялашнинг ягона механизмини
жорий этиш бошланган ва 2030 йилгача паспортларни ID-карталарга алмаштириш режалаштирилган. ID-карталар фақат Ўзбекистон ҳудудида амал қилади. Мамлакатдан ташқарида саёҳат қилиш учун чет элга чиқишда Ўзбекистон фуқаросининг биометрик паспорти (хорижга чиқиш паспорти) талаб қилинади.