https://sputniknews.uz/20210519/poytaxtda-1-noyabrga-qadar-barcha-poliklinikalar-toliq-raqamlashtiriladi-18797328.html
Пойтахтда 1 ноябрга қадар барча поликлиникалар тўлиқ рақамлаштирилади
Пойтахтда 1 ноябрга қадар барча поликлиникалар тўлиқ рақамлаштирилади
Sputnik Ўзбекистон
Шу йил 1 августга қадар электрон ордер тизимини ишга тушириш вазифаси қўйилди. 19.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-19T10:42+0500
2021-05-19T10:42+0500
2021-05-19T10:42+0500
жамият
шавкат мирзиёев
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/565/67/5656705_0:77:2770:1635_1920x0_80_0_0_c98e72bf5847c15db0afd4ea90d66ce0.jpg
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказди.Йиғилишда республика марказларида мураккаб ташхисли касалликлар ва юқори технологик амалиётлар бажарилиши устувор бўлиши кераклиги таъкидланди.Шу боис, вилоят ва туман шифохоналарида даволанадиган касалликлар рўйхатини тасдиқлаб, қуйи бўғин шифокорлари малакасини ошириш чоралари белгиланди.Ҳокимликларга ҳудудий тиббиёт муассасаларини ангиограф, лапароскоп, сунъий қон айлантириш каби юқори технологик ускуналар ва тиббиёт воситалари билан таъминлаш вазифаси қўйилди.Шунингдек, хусусий тиббиёт ташкилотларига лицензия бериш тартибини соддалаштириб, жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш зарурлиги айтилди.Мамлакатда 3 мингдан ортиқ тиббиёт муассасаси бўлиб, уларнинг фаолиятига замонавий технологиялар жорий этилмоқда. 423 та бирламчи тиббиёт муассасаси “Электрон поликлиника” ахборот тизимига уланган.Соҳани рақамлаштириш учун бу йил бюджетдан 28 миллиард сўм ажратилган бўлса-да, бу борадаги ишлар суст кечаётгани танқид қилинди.Шу боис, вилоят тиббиёт бошқармаларида рақамлаштириш ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича ўринбосар лавозими ташкил этилиши белгиланди. Шунингдек, барча тиббиёт муассасаларида электрон тизим билан ишлайдиган 2 мингта оператор-ҳамшира вазифаси жорий этилади.Йиғилишда оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Аввало, уларни соғлом турмуш тарзига ўргатиш, болаларнинг тўғри овқатланишини йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди. Ҳар бир ҳудуд бўйича таҳлиллардан келиб чиқиб, мақсадли скрининглар ўтказиш вазифаси қўйилди.
https://sputniknews.uz/20210519/prezident-cogliqni-saqlash-sohasidagi-vazifalarni-5-ta-yonalishda-belgilab-berdi-18796292.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/565/67/5656705_24:0:2755:2048_1920x0_80_0_0_ea336895ba10f2b27ab1cc3fc42de797.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, шавкат мирзиёев, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
жамият, шавкат мирзиёев, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
Пойтахтда 1 ноябрга қадар барча поликлиникалар тўлиқ рақамлаштирилади
Шу йил 1 августга қадар электрон ордер тизимини ишга тушириш вазифаси қўйилди.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши
ўтказди. Йиғилишда республика марказларида мураккаб ташхисли касалликлар ва юқори технологик амалиётлар бажарилиши устувор бўлиши кераклиги таъкидланди.
Шу боис, вилоят ва туман шифохоналарида даволанадиган касалликлар рўйхатини тасдиқлаб, қуйи бўғин шифокорлари малакасини ошириш чоралари белгиланди.
Ҳокимликларга ҳудудий тиббиёт муассасаларини ангиограф, лапароскоп, сунъий қон айлантириш каби юқори технологик ускуналар ва тиббиёт воситалари билан таъминлаш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, хусусий тиббиёт ташкилотларига лицензия бериш тартибини соддалаштириб, жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш зарурлиги айтилди.
Мамлакатда 3 мингдан ортиқ тиббиёт муассасаси бўлиб, уларнинг фаолиятига замонавий технологиялар жорий этилмоқда. 423 та бирламчи тиббиёт муассасаси “Электрон поликлиника” ахборот тизимига уланган.
Соҳани рақамлаштириш учун бу йил бюджетдан 28 миллиард сўм ажратилган бўлса-да, бу борадаги ишлар суст кечаётгани танқид қилинди.
Шу боис, вилоят тиббиёт бошқармаларида рақамлаштириш ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича ўринбосар лавозими ташкил этилиши белгиланди. Шунингдек, барча тиббиёт муассасаларида электрон тизим билан ишлайдиган 2 мингта оператор-ҳамшира вазифаси жорий этилади.
Шу йил 1 августга қадар электрон ордер тизимини ишга тушириб, барча ҳудудлар ва ихтисослашган марказларни улаш, 1 ноябрга қадар Тошкент шаҳридаги барча поликлиникаларни тўлиқ рақамлаштириш бўйича топшириқлар берилди.
Йиғилишда оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Аввало, уларни соғлом турмуш тарзига ўргатиш, болаларнинг тўғри овқатланишини йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди. Ҳар бир ҳудуд бўйича таҳлиллардан келиб чиқиб, мақсадли скрининглар ўтказиш вазифаси қўйилди.